Honor компанияси ўзининг янги смартфонини тақдим этди

Honor компанияси ўзининг янги смартфонини тақдим этди

Бугун Honor компанияси ўрта тоифага мансуб X40i моделини тақдим этди. Смартфон FHD+ резолюциядаги 6.7 дюймли LTPS LCD дисплейи билан жиҳозланган бўлиб, у 60 гертс частотада ишлайди. 

Қурилма Dimensity 700 чипига эга. Дизайн жиҳатидан смартфон жуда нафис. Унинг корпус қалинлиги 7.43 миллиметр, оғирлиги эса 175 граммни ташкил қилади. 

Орқа панелда 50МП асосий ва 2МП сатҳ камера ўрин олган. Икки камера саккиз сонининг шаклини ҳосил қилган модулда жойлашган. 

Дастурий таъминот жиҳатидан смартфон Android 12 операцион тизимига асосланган Magic UI 6.1 график қобиғида ишлайди. Шунингдек, қурилмага 40 ваттда қувват олувчи 4,000 мАс аккумулятор ўрнатилган. 

Honor X40i пилишти, оқ, яшил ва қора рангларда тақдим этилди. Унинг нархи қуйидагича:

8/128ГБ - 238 доллар

12/256ГБ - 297 доллар

Смартфон 22 июлдан сотувга чиқади. 

ЎҚИНГ: realme GT2 Explorer Master модели тақдим этилди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.