Honor Magic 2 флагмани қандай рекорд ўрнатди?

  •   DiMaX
  •  2118
  •  08.11.2018 18:03

Honor Magic 2 флагмани қандай рекорд ўрнатди?

Huawei компаниясининг суббренди яқинда ўзининг Honor Magic 2 флагманини тақдим этганди. Хитойлик техногигантнинг энг янги чипи билан ишловчи мазкур қурилма слайдер форм-факторига эга.

ЎҚИНГ: Huawei’нинг Xiaomi Mi Mix 3’га жавоби – 6 камерали Honor Magic 2 слайдери чиқди!

Компаниянинг расман хабар қилишича, 6 ноябрь санасида савдога чиқарилган Honor Magic 2 смартфонининг барчаси шу куннинг ўзидаёқ сотиб тугатилган.

Аммо Honor бу илк партияда айнан нечта смартфон савдога чиққанини айтмаган. Фақат шуни маълум қилганки, Honor Magic 2 нафақат онлайн савдода, балки Хитойдаги электроника жиҳозлари дўконларида ҳам сотилган. Шунингдек, компаниянинг қўшимча қилишича, Honor Magic 2 бошқа 4000 товари орасида сотилиши бўйича рекорд ўрнатган.

Кузатувчиларнинг фикрича, маҳаллий бозорда бунақа тезликда сотиладиган бўлса, хитойлик техногигантнинг слайдерли флагмани яқин орада глобал бозорга чиқарилмаса керак. Ўзбекистонда эса Huawei’нинг айрим смартфонларини Terashop.uz интернет-дўконидан онлайн харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Илк партияси бир дақиқадаёқ сотиб тугатилгач, Xiaomi Mi Mix 3 кескин қимматлаб кетди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!