Honor Magic 2: сурати расман эълон қилинди, нимага қодирлиги ҳам маълум бўлди

  •   Saroy
  •  791
  •  25.10.2018 15:44

Honor Magic 2: сурати расман эълон қилинди, нимага қодирлиги ҳам маълум бўлди

Honor Magic 2 келаси ҳафтада тақдим этилади. Huawei’нинг суббренди ҳисобланган  Honor ўзининг ушбу ноодатий флагмани суратини фойдаланувчилар билан баҳам кўрди. Бизга маълумки, Magic 2 эски слайдер механизмидан фойдаланади. Унда олд камера экран ортига яширилган эди. Шу сабабли керакли қирқмага зарурат қолмаган.

Расмий фото қурилманинг орт панели дизайнини кўрсатиб турибди. У худди Huawei P20 Pro қурилмасининг орқа панелига ўхшаб кетади. Шунингдек уч камерали модел ҳамда бир жуфт градиент рангли қурилма ҳам бор. Миш-мишларга қараганда, Magic 2 6,39-дюймли OLED-дисплейига эга бўлади. Дисплейнинг формати  2340 га 1080. Қолаверса, унда бармоқ излари сканери ва Huawei’дан янги  Kirin 980 процессори ҳам бор.

ЎҚИНГ: Honor Magic 2 «жонли» видео суратларда: худди Huawei P20 Pro каби, фақат слайдерли флагман!

Honor Magic 2 ҳақида қолган тафсилотлар ​​31 октябрда расмий анонс вақтида маълум бўлади. Ундан бир кун олдин эса Apple ўз тақдимотини ўтказади.

Яна бир маълумот: Honor Magic 2 тақдимотига таклиф товуш орқали ҳам етказилмоқда. Бунинг учун фойдаланувчига овозли Yoyo ёрдамчи асқотмоқда.

Ушбу овозли таклифнома ҳам Honor Magic 2 смартфонининг тақдимоти 31 октябрда бўлишини тасдиқлади. 

ЎҚИНГ: Huawei’нинг бетакрор ромсиз слайдери – Honor Magic 2 тақдимот куни маълум!

Қизиқ томони, агар хатжилддан таклифномани чиқариб олсангиз, қисқача овоз эшитилади. Эркакча овоз дейди: «Салом, Yoyo». Унга аёл овозда шундай дейилади: «Мен шу ердаман, ишлар қалай?». Бу дегани, Honor Magic 2 фойдаланувчиларини Yoyo овозли ёрдамчи кутмоқда ва компаниядагиларнинг таъкидлашича, у IQ 4000’га эга бўлади.