Honor Magic4 Lite'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Honor Magic4 Lite'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Honor Magic4 Lite ўз навбатида Honor X30 ҳамда Honor X9 5G номига ҳам эга. Х9 5G ўтган йилнинг декабрь ойида Хитой бозори учун тақдим қилинган эди. 

Бюджет версиядаги ушбу қурилма Magic4, Magic4 Pro ва Magic4 Ultimate каби флагманларга ўхшаб кетади. Европада ушбу смартфон 320 евро нархда сотилмоқда. Шундай қилиб, ушбу қурилма ўз “акалари“ сингари юқори даражадаги камераларга эга эмас. Бундан ташқари, Lite версия Magic4 моделлари орасида LCD дисплей билан жиҳозланган ягона модель ҳисобланади. 

Фото: GSMArena

Смартфон нархига яраша яхши техник кўрсаткичларни тақдим этади. Тўғри, қурилма LCD дисплейи билан жиҳозланган бўлиши мумкин, аммо унга 6.81 дюймли катта дисплей ўрнатилган. Шунингдек, Magic4 Lite моделидаги 4,800 мАс сиғимли аккумулятор 66 ваттда қувват олади. 

Honor Magic4 Lite'нинг техник жиҳатлари: 

> Корпус: 166.0х75.8х8.0мм, 189г; олд шиша, орқа панель пластик, пластик ром. 

> Дисплей: 6.81 дюймли IPS LCD, 120 гертс, 1080х2388 пиксел резолюция, 19.9:9 форма фактори, 385ppi зичлик. 

> Чипсет: Qualcomm SM6375 Snapdragon 695 5G (6 nm): Саккиз ядроли (2x2.2 GHz Kryo 660 Gold & 6x1.7 GHz Kryo 660 Silver); Adreno 619. 

> Хотира: 6/128ГБ, 8/128ГБ. 

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, Magic UI 4.2 

> Камера: Асосий камера: 48МП, f/1.8, 26мм, PDAF; Макро камера: 2МП, f/2.4; Сатҳ камера: 2МП, f/2.4. 

> Селфи камера: 16 МП, f/2.5. 

> Видео ёзув: Асосий камера: 1080p@30 кадр/сек; Селфи камера: 1080p@30 кадр/сек. 

> Аккумулятор: 4,800 мАс; 66 ватт қувватлаш технологияси. 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда); NFC. 

Смартфон Snapdragon 695 чипида ишлайди. Ушбу нарх тоифадаги қурилмалар учун бу одатий танлов. Демак, унумдорлик жиҳатидан Magic4 Lite бошқа компанияларнинг ушбу сегметдаги смартфонлари билан рақобатлаша олади. 

Фото: GSMArena

Афсуски, камера жиҳатидан смартфон мақтана олмайди. Унда ҳеч қандай ультракенг ва телефото камера мавжуд эмас. Бу жиҳатдан Magic4 Lite ўз рақобатчиларидан бироз орқада қолади. Ҳеч бўлмаса ўрта тоифадаги смартфонларда ультракенг камера бўлар эди.

Аммо ушбу синфдаги қурилмаларга ўрнатиладиган ультракенг камеранинг сифати унчалик яхши эмас. Шунинг учун Magic4 Lite'дан ушбу камеранинг тушиб қолгани катта муаммо эмас. 

Қадоқ таркиби 

Қурилма қадоқ таркибидан смартфон билан бирга USB-C кабели, 66 ватт қувватлаш адаптери ва шаффоф силикон ғилоф ўрин олган. 

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: Sony ўзининг флагман қулоқчинини тақдим этди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.