Honor MagicBook Pro – ромсиз ноутбук: тақдимот куни, жиҳатлари ва расмий видеоси!

  •   DiMaX
  •  472
  •  16.07.2019 12:24

Honor MagicBook Pro – ромсиз ноутбук: тақдимот куни, жиҳатлари ва расмий видеоси!

Huawei корпорациясига қарашли Honor бренди экрани 16,1 дюймлик MagicBook Pro ноутбукини тайёрламоқда. Компания вакилларига кўра, ромсиз дисплейли – тўлиқ экранли ноутбукларга ўтиш даври келган.

ЎҚИНГ: Lenovo дунёдаги илк қайишқоқ экранли ноутбук – ThinkPad X1’ни намойиш этди!

Мазкур гаджет дисплейнинг фойдали майдони юқори, экранининг атрофидаги ҳошиялари жуда юпқа эканлиги ҳамда ҳар қандай контентни кўришда энг яхши «киришиб кетиш» эффектини бериши таъкидланмоқда. Интернетда худди шу Honor MagicBook Pro ноутбукининг биринчи расмий реклама ролиги тарқалди:

Компания янги Honor MagicBook Pro ноутбукини 23 июль куни бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида, Honor 9X туркумидаги смартфонлари билан бирга намойиш қилмоқчи. Гап-сўзларга қараганда, уни Intel i5-8265U процессори ҳамда Nvidia GeForce MX250 видеокартаси билан жиҳозлашган.

Terashop.uz интернет-дўконимизда эса 2 075 000 сўмдан бошланувчи нархларда Asus, Acer, Apple, Lenovo, HP ҳамда Dell ноутбукларини сотиб олиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Wi-Fi паролини Windows тизимли компьютер ёки ноутбукда аниқлаймиз

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!