Honor Note 10 тақдим қилинди: яна бир кучли флагман ярим нархида!

Honor Note 10 тақдим қилинди: яна бир кучли флагман ярим нархида!

Honor бренди бугун Хитойда бўлиб ўтган тақдимотида жамоатчилик эътиборига Honor Note 10 смартфонини ҳавола қилди. Мобил телефон 8 гигабайтли оператив хотира ҳамда ток сиғими 5000 мА соат бўлган аккумуляторга эгалиги билан ўзига хос.

Honor Note 10 модели диагонали 6.95 дюймли, аниқлиги Full HD+ бўлган AMOLED матрицали дисплей билан таъминланган. Дисплей HDR10 функциясини ҳамда тасвир сифатини яхшилайдиган "ақлли тизим"га эга бўлган. Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, бу функция тасвир сифатини 20 фоизгача оширади.

Илғор Kirin 970 процессори, 6/8 гигайбатли тезкор ҳамда 64/128 гигабайтли доимий хотира, шунингдек Turbo технологияси бўйича совитиш тизими мавжуд видео картага эга бўлган платформа самарадорлиги жуда юқори. CPU Turbo ва GPU Turbo технологиялари процессорнинг тезкор ишлашини таъминлайди.

Айтиш керакки, компания бу ноёб технология устида нақ икки йил тер тўккан. Смартфонда иссиқликни тарқатишга хизмат қилувчи 8 қатламлик совитиш тизими жорий қилинган. Иссиқликни тарқатишга масъул ташқи қатламга қувурча йўли орқали совуқ суюқлик етиб боради ҳамда процессор салқинлигини 10 ° C даражагача туширади. Бу эса чипнинг тез ва барқарор ишлашини таъминлайди. "Turbo" технологиясини ишга тушириш учун смартфон корпусида махсус тугмача ҳам бор.

Металл корпусли девайсдаги овоз ва товуз узатиш тизими Dolby Atmos брендига мансуб қўш аудио-карнайлар билан янада юқори.

Бош камерага 24 мегапикселли асосий ҳамда 16 мегапикселли ёрдамчи сенсор ўрнатилган. Бу камера "AI", яъни "сунъий ақл" ёрдамида муайян манзарани танийди ҳамда шунга кўра сифатли сурат олиш учун ўз-ўзини мустақил созлайди. 13 мегапиксел аниқлигида сурат оладиган олд камера ҳам "ақлли".

Android 8.1 (Oreo) операцион тизимининг EMUI 8.2 прошивкаси бошқарувида фаолият кўрсатадиган девайснинг аккумуялтор сиғими ҳам ёмон эмас -- 5000 ма соат. Бу батареяни 5V/4.5A стандарти бўйича тезкор қувватлаш мумкин.

Honor Note 10 қора ҳамда кўк рангли корпусларда эртадан, яъни 1 августдан бошлаб сотувга чиқарилади. Унинг қуйи талқини (6/64 Гб) 410 АҚШ доллари, ўрта талқин (6/128 Гб) 470 АҚШ доллари ҳамда юқори талқин (8/128 Гб) 525 АҚШ долларидан сотувга чиқарилади.

Honor Note 10 техник жиҳатлари:

Экран: 6.95 дюймли (1080 × 2220 пикселли), FHD+ аниқлигида, AMOLED матрицали, 18.5:9 ўлчамли, 2.5D ҳимоя шишаси қопланган, 115% NTSC ранг қамрови;
Процессор: 8 ядроли Huawei Kirin 970 (4 x 2.4 GHz A73+ 4 x 1.8 GHz A53), 10 нанометрли, Mali-G72 MP12 видео карта, i7 ёрдамчи процессори, "сунъий онг" ҳамда "Turbo" совитиш тизимларига эга;
Хотира: 6/64 Гб, 6/128 Гб, 8/128 Гб, microSD орқали яна 256 гигабайтга катталаштириш мумкин;
Операцион тизим: Android 8.1 (Oreo), EMUI 8.2 прошивка;
Сим-карта: гибрид SIM-карта бўлмачаси (nano + nano / microSD);
Бош камера: 16+24 Мп бош камера (LED flash, f/1.8 апертура, автофокус);
Олд камера: 13 Мп, f/2.0 апертура;
Бармоқ изи сканери: бор;
Ўлчамлари: 177×85×7.65 мм; вазни: 230 грамм;
Қўшимча: USB Type-C орқали аудио тизимга уланиш, Dolby Atmos, қўш овоз узаткичли;
Алоқа имкониятлари: Dual 4G VoLTE, WiFi 802.11ac (2.4GHz/5GHz), Bluetooth 4.2 LE, GPS, NFC, USB Type-C;
Аккумулятор: 5000 мА соат, Super Charge тезкор қувватлаш технологияси.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!