Honor Play 7C тақдим қилинди: Xiaomi Redmi 5'га муносиб рақиб

Honor Play 7C тақдим қилинди: Xiaomi Redmi 5'га муносиб рақиб

Huawei rомпанияси томонидан кеча ҳамёнбоп Honor Play 7C смартфони тақдим қилинди. Сўнгги вақтларда компания бир неча бор мазкур девайсини тизер-суратлар орқали намойиш қилиб келаётган эди.

Смартфон ташқи кўринишидан ҳашамдор Honor 7X моделига ўхшаб кетади. Девайснинг орқа панели металлдан тайёрланган ва бу ерда қўш сенсорли бош камерани кўриш мумкин. Улар учун светодиодли фоточақноқ ҳам ўрнатилган. Қуйироқда эса бармоқ изи сканерига дуч келамиз.

Девайс бошқаруви учун зарур барча тугмалар смартфон корпусининг ўнг томонига жойлаштирилган. «Honor» логотипи эса олд панелнинг қуйи қисмига жойлаштирилган.

Honor Play 7C учун танланган 5,99 дюймли дисплейнинг пикселлар сиғими HD + (1440x720) ҳамда экран шишаси 2.5D технологиясида яратилган, қайрилма шаклда.

"Капот остида" эса 64 битли, 8 ядроли Snapdragon 450 процессори мавжуд. Унинг ишлаш частота тезлиги 1,8 ГГц. Бу ерда, шунингдек 2 та nano-SIM карта учун бўлмачалар ҳам мавжуд.

Смартфон 2 талқинда -- 3/32 ёки 4/64 гигабайт хотирали талқинларда ишлаб чиқарилади. Ҳар иккала моделда доимий хотирани 256 гигабайтгача катталаштириши мумкин бўлган microSD бўлмачаси бор.

Honor Play 7C бош камерасидаги сенсорлардан бири 13 мегапиксел, иккинчиси 2 мегапиксел аниқлигидаги суратлар олади. Олд камера сиғими 8 мегпикселли.

Honor 7C модели Android 8.0 операцион тизимининг ўзлаштирилган Emotion UI (EMUI) прошивкасида фаолият кўрсатади. Девайс қуввати учун ток сиғими 3 000 мА соат бўлган аккумулятор ўрнатилган.

Аппаратда 3.5 мм ўлчамидаги audio jack сақлаб қолинган.

Смартфон ўлчамлари: 158.3 x 76.7 x 7.8 мм, вазни: 164 грамм. Гаджет қора, тилла ранг, қизил ёки кўк рангли корпусларда ишлаб чиқарилмоқда.

Ишлаб чиқарувчи 3 гигабайтли тезкор хотирали талқин учун 899 юан (тахминан $142 доллар), 4 Гб.ли версия учун 1299 юан ($205) сўрамоқда. Honor 7C модели 13 мартдан сотувга чиқарилади.

Таққолаб кўринг. 

Xiaomi Redmi 5 техник жиҳатлари:
Корпус материали: металл, шиша;
Операцион тизим: Android Nougat, MIUI 9
Алоқа тармоқлари: 2 та сим-картали, GSM (1/3/5/8), CDMA (BCO), WCDMA (1/2/5/8), TD-SCDMA (34/39), TDD-LTE (34/38/39/40/41), FDD-LTE (1/3/5/7/8);
Дисплей: IPS 5,7'', сиғими 1440x720 пиксел (HD+), томонлар нисбати 18:9 стандартида, экраннинг ёруғлик миқдори 450 нит, контраст 1000:1, 72% NTSC;
Процессор: Qualcomm Snapdragon 450, 8 ядро (Cortex-A53), 1,8 ГГц частота тезлиги, 64 бит, 14нм;
График чип: Adreno 506;
Оператив хотира: 2/3 Гб;
Доимий хотира: 16/32 Гб, microSD мавжуд;
Интерфейс: Wi-Fi 802.11 b/g/n 2.4 ГГц, Bluetooth 4.2, қувватлаш/синхронизация учун microUSB, 3.5 мм.ли гарнитур;
Бош камера: 12 Мп (f/2.2), 5 линзали, пиксел ҳажми -- 1,25 мкм ҳамда PDAF технологияси;
Олд камера: 5 Мп, фоточақноқ;
Навигация: GPS, ГЛОНАСС, BeiDou;
Қўшимча: Бармоқ излари сканери;
Батарея: литий-полимер (Li-Pol), 3300 мА соат сиғимли;
Ўлчамлари: 151,8 мм x 72,8 мм x 7,7 мм;
Вазни: 157 грамм.

Нархи: Хитойда Xiaomi Redmi 5'нинг энг арзони (2/16 Гб) учун $120, 3/32 Гб талқини учун эса $135 доллар нарх белгиланган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!