Honor Play5 Youth смартфони тақдим этилди

Honor Play5 Youth смартфони тақдим этилди

Шу йилнинг май ойида Honor компанияси Play5 5G смартфонини тақдим этган эди. Энди компания Play5 Youth билан Play сериясини кенгайтирди. 

ЎҚИНГ: Янги Honor 50 смартфони Google сервисларига эга бўлади 

Смартфон Dimensity 900 чипи билан жиҳозланган бўлиб, Android 11'га асосланган Magic UI 4.2 тизимида ишлайди. Қурилма 8ГБ тезкор хотирага эга бўлиб, уни 2ГБ виртуал хотира билан кенгайтириш мумкин. Play5 Youth'нинг 128ГБ ҳамда 256ГБ доимий хотирага эга тури мавжуд. 

Смартфон 120Hz экран янгиланиш частотасини қўллаб-қувватловчи 6.67 дюймли FullHD+ резолюциядаги дисплей билан жиҳозланган. Дисплейнинг юқори чап бурчагида эса 16 мегапикселли селфи камера жойлашган. 

Орқа панель юқорисининг марказида камера модули жойлашган. Унда 64МП асосий камера, 2МП сатҳ камера ҳамда LED чироғи бўлади. Тўртинчи айлана эса шунчаки дизайн элементи холос. 

Қурилманинг бармоқ изи сканери ён томонда жойлашган. Шунингдек, девайс 5G тармоғи ҳамда 3.5мм аудио жекка эга. 

Смартфон 4,300.мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган бўлиб, уни 66 ваттда қувватлаш мумкин л. Honor'нинг айтишича, 50% қувват олиш учун қурилма 15 дақиқа вақт сарфлайди. 

Honor Play5 Youth қора ва кўк рангларда сотилади. Қурилманинг 8/128ГБ хотира ҳажмига эга бўлган версияси 280 доллар, 8/256ГБ версияси эса 315 долларни ташкил қилади. Хитой худудида смартфонга олдиндан буюртма бериш бошланган. Смартфон 1 ноябрь санасидан савдо расталарида сотилишни бошлайди. 

ЎҚИНГ: Эндигина Huawei'дан ажралиб чиққан Honor компаниясига АҚШ хавфсизлик агентлари тақиқ қўймоқчи