Honor V30 Pro флагмани тақдимотдан аввал AnTuTu’да ҳайратга солди!

  •   DiMaX
  •  1280
  •  23.11.2019 15:08

Honor V30 Pro флагмани тақдимотдан аввал AnTuTu’да ҳайратга солди!

Huawei компанияси аввалроқ Mate 30 Pro туркумидаги флагман смартонларини бозорга чиқарган эди. Энди эса унинг суббренди Honor V30 ҳамда V30 Pro русумли қурилмаларини тайёрламоқда.

ЎҚИНГ: Huawei Mate 30 5G флагманлари савдога чиқиб, 1 дақиқадаёқ 1 миллиардлик сотилди!

AnTuTu бенчмаркининг маълумотлар базасида Honor OXF-AN10 номли смартфоннинг тест натижалари пайдо бўлди. Бу – ҳали расман кўрсатилмаган Honor V30 Pro флагмани бўлиб, Kirin 990 5G процессори эвазига юқори балл олишга эришган:

Текшириб кўрилган смартфон 8 ГБ тезкор ва 256 ГБ ички хотирага эга. Android 10 тизимли бу девайснинг дисплей аниқлиги 2400х1080 пикселлик.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Энг кучли ўйинбоп смартфонлар (2019 йил, ноябрь)

Тўғри, Honor V30 Pro тўплаган 476 480 баллни рекорд деб бўлмайди, лекин бу барибир зўр натижа. Мазкур девайс самарадорлигига кўра Huawei Mate 30 Pro флагманига тенг:

Honor V30 Pro тақдимот вақти ва техник хусусиятлари ҳозирча аниқ эмас. Глобал бозорга чиқарилган аксарият Huawei смартфонларини эса 1 045 000 сўмдан бошланган нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Мюнхендаги махфий учрашув: Huawei нега хакерларнинг ҳар бирига 200 000 еврогача ваъда қилди?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!