Honor V40 намойишидан аввал «жонли» видеолари чиқди (+нархи)

  •   DiMaX
  •  1114
  •  18.01.2021 14:22

Honor V40 намойишидан аввал «жонли» видеолари чиқди (+нархи)

Huawei корпорацияси яқинда ўзининг Honor суббрендини алоҳида компания қилиб ажратиб чиқарган эди. Ушбу янги компания энди ўзининг Honor V40 русумли илк смартфонини тақдим этишга тайёргарлик кўрмоқда.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Android-смартфонлардан қайсилари энг зўр? (AnTuTu рейтинги, 2020 йил декабрь)

Honor V40 моделининг расмий намойиши 22 январга белгиланган ва унинг уч хил – Titanium Silver, Magic Night Black ҳамда Rose Gold тусли корпусларда чиқишини айтишмоқда. Инсайдерлар аллақачон унинг «жонли» видеоларини Weibo ижтимоий тармоғи орқали тарқатишга ҳам улгуришган.

Демак, хитойликлар ушбу смартфоннинг тўрт модулли бош камерасини ўзгача дизайнда тайёрлашибди; ундаги асосий датчикнинг аниқлиги 50 мегапикселлик эканлигини ҳам тасдиқлашган.

Янги флагман четлари қайрилма дисплей билан жиҳозланган бўлиб, унда қўшалоқ селфи-камера учун тирқиш очилган. Сўнгги трендларга мос ҳолда, Honor V40 дактилоскопи экранга интеграция қилинган.

ЎҚИНГ: Атиги 100 долларлик шу янги смартфоннинг дактилоскопи қаерида, деб ўйлайсиз?

Honor V40 ўлчами диагоналига 6.72 дюймлик, янгиланиш частотаси 120 герцлик AMOLED-экранга эга. Компания уни MediaTek Dimensity 1000+ процессори базасида тайёрлаб, 8 гигабайтлик тезкор хотира билан таъминлаган.

Мазкур флагман симли усулда 66 ваттлик, симсиз усулда эса 50 ваттлик тезкор қувватлана олади. Харидорларга бу смартфонни 128 ва 256 гигабайтлик доимий хотирали вариантларда таклиф этишади. Инсайдерлар маълумотларига кўра, унинг нархи 615 АҚШ долларидан бошланади.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Нархини энг секин йўқотадиган смартфонлар (2020 йил рейтинги)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!