Honor WaterPlay 8 – сувдан қўрқмас, қўш камерали, аммо арзон планшет ҳам тайёр!

  •   DiMaX
  •  525
  •  30.10.2018 17:41

Honor WaterPlay 8 – сувдан қўрқмас, қўш камерали, аммо арзон планшет ҳам тайёр!

Huawei корпорациясига тегишли Honor компанияси эртага – 31 октябрда матбуот анжумани ўтказмоқчи эканлигини биламиз. Унда ромсиз слайдерли Honor Magic 2 смартфони ва Honor Watch смарт-соати намойиш этилиши ҳақида ҳам хабарлар берганмиз.

ЎҚИНГ: Ҳали тақдим этилмаган Honor Watch’ни илк суратларда кўрамиз!

Янги хабарларга қараганда, тақдимотда бу иккаласидан ташқари Honor WaterPlay 8 планшети ҳамда симсиз қулоқчин ҳам намойиш этилади. Қулоқчиннинг номи ва хусусиятлари ҳақида маълумот йўқ, аммо планшетнинг айрим жиҳатлари маълум. Weibo ижтимоий тармоғидаги компаниянинг расмий аккаунтида унинг илк тизери эълон қилинди.

WaterPlay 8 модели сувдан ҳимояланган ва 8 дюймлик сенсор дисплейли бўлиши айтилаётир. Шунингдек, эълон қилинган тизер тасвирига кўра, планшетнинг асосий камераси қўшалоқ объективли ҳам бўлади.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда энди барча смартфон ва планшетлар IMEI бўйича рўйхатга олинади!

Кузатувчиларнинг фикрича, WaterPlay 8 «электрон юраги» сифатида Kirin 710 процессори қўлланади. Ушбу чипсет таркибига жами саккизта ядро (2,2 ГГц такт частотали тўртта ARM Cortex-A73 ҳамда 1,7 ГГц такт частотали тўртта ARM Cortex-A53) ва ARM Mali-G51 MP4 график контроллери киради.

Эслатиб ўтамиз, Huawei ўтган йили Honor WaterPlay планшетини тақдим этган ва у хитойлик техногигантнинг сувдан қўрқмайдиган биринчи планшети бўлган эди. Унга 300 АҚШ доллари миқдорида нарх белгиланганлигини ҳисобга олиб, таҳлилчилар бу йилги планшет ундан арзонроқ бўлишини тахмин қилишмоқда.

Дарвоқе, Terashop.uz интернет-дўконимизда Huawei компанияси маҳсулоти бўлмиш бир қатор смартфонлар, планшетлар ва бошқа турли гаджетлар онлайн савдога қўйилган.

ЎҚИНГ: Honor Magic 2 «жонли» видео суратларда: худди Huawei P20 Pro каби, фақат слайдерли флагман!

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!