Honor X40 смартфони тақдим этилди

Honor X40 смартфони тақдим этилди

Кеча Honor компанияси ўзининг X40 моделини Хитойда тақдим этди. Смартфонга олдиндан буюртма бериш бошланlб юборилган, унинг нархи 214 доллардан бошланади. 

Қурилма 120 гертс частотада ишловчи 1080х2400 резолюциядаги 6.67 дюймли AMOLED дисплейи билан жиҳозланган. Дисплейининг максимал ёрқинлик даражаси 800 нит, сенсорли намуна олиш частотаси эса 300 гертсни ташкил қилади. Смартфон Snapdragon 695 чипида ишлайди. Унга 40 ваттда қувват олувчи 5,100 мАс сиғимли аккумулятор ўрнатилган. Бармоқ изи сканери экран остидан ўрин олган. 

Орқа панелдан f/1.8 диафрагмадаги 50МП асосий ҳамда 2МП қўшимча камера ўрин олган. Орқа панелдаги катта доирасимон камера модулида LED чироғи ҳам бор. Доира ўртасидаги бўш жойда “MATRIX AI VISION CAMERA“ ёзувини кўриш мумкин. Олд томонда f/2.0 диафрагмадаги 8МП селфи камера жойлашган. 

Қурилма Android 12 операцион тизимига асосланган Magic UI 6.1 график қобиғида ишлайди. Унинг 6/128ГБ, 8/128ГБ, 8/256ГБ ҳамда 12/256ГБ хотира эга турлари мавжуд. Смартфоннинг ўлчамлари 161.6 х 73.9 х 7.9 мм, оғирлиги эса 172 граммни ташкил қилади. 

Ҳозирча Honor X40 моделининг халқаро бозорга сотувга чиқиши номаълум. 

ЎҚИНГ: Яна бошланди: Nothing янги маҳсулот тақдим қилишга тайёргарлик кўрмоқда 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!