Honor янги букламафон тақдим этиши кутилмоқда

Honor янги букламафон тақдим этиши кутилмоқда

Honor букланувчи смартфон устида ишламоқда. Weibo сайти эса қурилма ҳақида айрим хабарларни ошкор қилди. Digital Chat Station'га кўра,Honor букламафонининг асосий дисплейи 8 дюйм, иккинчи дисплей эса 6.5 дюймни ташкил қилади.

ЎҚИНГ: Honor ҳам, Xiaomi ҳам «дамини олаверсин» – Snapdragon 895 чипли илк смартфонни бошқаси чиқармоқчи!

Манба, шунингдек, панель Хитойнинг энг йирик дисплей ишлаб чиқарувчиси бўлган BOE компанияси томонидан ишлаб чиқилишини маълум қилди.  Илгари Huawei билан ишлаган компания ҳозирда нозик экранни ҳимоя қилиш учун ультра юпқа эгилувчан шиша ишлаб чиқариш устида ишламоқда.

Ҳаммага маълумки, Honor энди мустақил бренд бўлиб, унинг Huawei билан алоқалари назарий жиҳатдан узилган. Аммо амалда ҳали ҳам смартфонлар ўртасида ўхшашликларни кўриш мумкин. Honor тақдим этмоқчи бўлган букламафон Huawei Mate X ва Mate Xs'га жуда ўхшаш.

Honor букламафонининг ташқи дизайни ва ўлчамлари Huawei томонидан тақдим этилган букламафонлар билан деярли бир хил. Honor Huawei'нинг дизайн намуналаридан оляптими ёки ўзи бирор янгилик устида ишламоқдами, воқеалар ривожини кузатиб борамиз.

ЎҚИНГ: 120Hz дисплей, 108МП камера ҳамда Google хизматларига эга Honor 50 серияси тақдим қилинди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!