HP иккита ноутбук-трансформер ва симсиз қулоқчинларни тақдим қилди

HP иккита ноутбук-трансформер ва симсиз қулоқчинларни тақдим қилди

HP компанияси анъанавий CES 2021 кўргазмасида бир нечта янги қурилмасини оммага намойиш қилди. Уларнинг барчаси ҳозирги пандемия даврида уйдан туриб ишлашга мажбур бўлганлар учун мўлжалланган.

ЎҚИНГ: QLED дисплейли Samsung Galaxy Chromebook 2 ноутбуки тақдим қилинди

Авваламбор, HP Dragonfly ноутбук-трансформерларининг янги вакиллари ҳақида тўхталиб ўтамиз. Янги HP Elite Dragonfly G2 ва Elite Dragonfly Max ноутбукларининг ҳар иккиси енгил вазнли бўлиб, улардан планшет сифатида фойдаланиш ҳам мумкин. 13.3 дюйм экранга эга қурилмалар Intel'нинг 11-авлод процессорлари ва ихтиёрий 5G ёки 4G LTE алоқасига эга.

HP Elite Dragonfly Мах 1080p ўлчамдаги экран, инфрақизил датчикли 5МП веб-камера, тўртта кенг диапозонли микрофон билан жиҳозланган. Истасангиз, веб-камерани исталган вақт блоклаб қўйишингиз мумкин. Elite Dragonfly G2 эса Intel'нинг Gen i3, i5 ёки i7 процессорларидан бирида ишлайди. Elite Dragonfly Max эса i5 ёки i7 опцияларда мавжуд бўлади. Ҳар икки лептоп 32ГБ оператив хотира, 2 терабайт M.2 SSD хотираси ва USBC 3.1 қувватлаш порти, иккита Thunderbolt 3 ва битта HDML 1.б портларига эга.

HP Dragonfly G2 ва Elite Dragonfly Max ой охиридан бошлаб дўкон расталарида пайдо бўлади. HP янги моделлар нархини айтгани йўқ, лекин ушбу тоифа ноутбуклар одатда 1,500 доллар атрофида бўлади.

ЎҚИНГ: Dell янги Latitude 9000, 7000 ва 5000 лептопларини тақдим қилди

Компания, шунингдек, симсиз оригинал қулоқчинларни ҳам оммага тақдим қилди. HP Elite Wireless Earbuds деб номланувчи наушниклар фойдаланувчига мослаштирилган аудио тюнинг ва шовқинни фаол қайтариш функцияларига эга. Қулоқчинларни Windows 10, iOS ёки Android иловалари орқали ишга тушириш ва бир қурилмадан бошқасига узилишларсиз уланиш мумкин.

HP Elite Wireless Earbuds қулоқчинлари сотуви апрелдан бошланиши кутилмоқда. Улар HP Elite Dragonfly Max ноутбуки қадоғи таркибида бўлади ёки наушникларни алоҳида 199 доллардан бошлаб харид қилиш мумкин.

Компания CES 2021 кўргазмасида яна бир неча бошқа қурилмаларни ҳам тақдим қилди. HP Elite Folio лептопи Surface Pro'нинг рақиби бўлиб, у 13.5 дюймлик 16:10 FullHD дисплейи билан жиҳозланган. Қурилма саккиз ядроли иккинчи авлод Snapdragon платорфмасида ишлайди, 5G'ни қўллаб-қувватлайди. Тезкор хотираси 16ГБ, доимий хотираси эса 512ГБ. Ноутбук 1.29 кг тош босади. HP лептопнинг заряди бутун иш кунига ёки 24 соат видео кўришга етишини айтди. Компаниянинг яна айтишича, бўлажак мижозлар Elite Folio'ни февралдан бошлаб дўкон расталаридан топишлари мумкин.

HP кўргазмада, шунингдек, HP EliteBook х360 1030 G8, HP EliteBook х360 1040 G8, HP Elite х2 G8 ва HP Envy 14 лептоплари ҳамда мониторлар, симсиз сичқончалар ва саёҳат рюкзакини намойиш қилди.

ЎҚИНГ: Энг инновацион саккизта смартфон – CES 2021 совриндорлари

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!