HP ProBook x360 11 – янги ноутбук-трансформер

HP ProBook x360 11 – янги ноутбук-трансформер

HP компанияси яқинда ProBook x360 11 номли корпуси 360 градусга айланадиган ноутбукни тақдим қилди. Унга аниқлиги 1366×768 пиксель бўлган 11,6 дюймли экран ўрнатилган.

Ишлаб чиқарувчининг ёзишича, модель, асосан, талаба ва ўқувчиларга мўлжалланган. Қурилма MIL-STD-810G стандартидаги ҳимояланган корпусга эга, чанг, туз, намлик, тебраниш ва қуёш радиацияларига ҳам чидамли. Клавиатураси ҳам сув ва турли суюқликлар таъсиридан яхши ҳимояланган, деб ёзмоқда smartphone.ua.

HP ProBook x360 11 ноутбукининг энг кучли версиясига Intel Apollo Lake Pentium N4200 процессори, 8 ГБ оператив хотира ва 256 ГБли SSD ўрнатилади. Барча версиялар microSD слот, Wi-Fi 802.11ac ва Bluetooth 4.2 модуллари, USB Type-C ва иккита USB 3.1, HDMI 1.4b, 3.5 миллиметрли аудиослот билан жиҳозланади. Автоном ишлаш вақти 11 соатгача.

Ноутбук 11 декабрда АҚШда сотувга чиқади, нархи 329 доллар.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!