HP Spectre x2: яхши планшет керак бўлса, иккиланманг!

HP Spectre x2: яхши планшет керак бўлса, иккиланманг!

Жорий йилнинг май ойида Microsoft компанияси Surface Pro планшетини тақдим қилган эди. 2015 йилда илк маротаба тақдим қилинган ва 2017 йилда янгиланган Spectre x2 HP планшети ўзига хос дизайни билан диққатга сазовор. Spectre x2 Windows 10 бошқарувида тезкор ишлайди ва бир вақтнинг ўзида бир неча функцияларни қийналмай адо этади.




Дизайн ва клавиатура

Алюминий металлидан тайёрланган HP Spectre x2 планшети клавиатура билан бирга 1.2 кг тош босади, корпус қалинлиги клавиатураси билан бирга 13.2 мм.

HP қадоқда планшет билан бирга клавиатурани ҳам қўшиб беради. Унинг учун алоҳида пул тўланмайди. Планшетнинг юқори талқинида клавиатура алюминийдан ишланган.

Клавиатура остки ёритиш тизимига эга ҳамда клавишлар оралиғи 1.5 мм.ни ташкил қилади, тачпад майдончаси ҳам кенг ва қулай.

Spectre x2’нинг клавиатураси силлиқ, фойдаланишга ва тозалашга ҳам осон. Бу чинакам лаптопнинг клавиатурасини эслатади. HP бу гаджетида илғор U-шаклидаги металл шарнирдан фойдаланган. У 165 даражада букилади.

Spectre x2'нинг стилус ручкаси, сенсор дисплейи, қулай жиҳатлари Windows 10 операцион тизимига хос функциялардан самарали фойдаланишга имкон беради. Ундан планшет ёки лаптоп режимида, бизнес, ишда ёки ҳордиқ чиқариш мақсадларида фойдаланиш мумкин.


Spectre x2'нинг корпусида USB-C порти, 1та 3.5 мм.ли аудио туйнук, microSD бўлмаси мавжуд.

 

Ички платформаси

Windows тўлақонли ишлаши учун гаджетнинг ички аппарат таъминоти мустаҳкам бўлиши керак. Жумладан, HP Spectre x2 девайсининг энг юқори талқини 7-авлод Intel Core i7 процессорига эга. Унинг частота тезлиги 2.4 Ггц.га тенг. Унга 8 гигабайтли тезкор (LPDDR3) ва 360 гигабайтли доимий хотира ўрнатилган. Шунингдек, планшет Intel Graphics HD 515 видео-картасига эга. Лаптопнинг Intel Core M процессорларига эга талқини самарали ишлашда Core i5 процессорларидан қолишмайди.

Планшет Windows Hello камера тизими ва Intel Iris Pro graphics каби тизимга киришдан аввал биометрик текширувлардан ўтказувчи функцияларга эга.


Бошқа сезгир экранлар каби, бу планшетда ҳам ёрқин дисплейдан фойдаланилган. Spectre x2 диагонали 12.3 дюймли, атрофи ром билан ўралган экранга эга. Экран сиғими 3000 x 2000 пикселга тенг, яъни ҳар бир дюймда 293 та белги мавжуд. Худди шундай экранли Surface Pro эса 2736 x 1824 пикселли. x2’нинг Adobe RGB рангли гаммасининг қамрови бир оз паст -- 72% ни ташкил қилади.

 

Аккумулятор


Spectre x2 аккумулятори тўлиқ қувват билан 8 соатгача ишлайди. Мисол учун, унинг рақиби бўлган Surface Pro 4 аккумулятори тўлиқ қувват билан 13 соатгача ишлайди. MacBook гаджетларида эса бу кўрсаткич 7 соат ва 5 минутни ташкил қилади.

 

Ўзига хосликлари

Планшетда 5 мегапикселли HP TrueVision HD олд камераси, 8 мегапикселли бош камера, Intel RealSense 3D R200 моделидаги ёрдамчи камераси ўрнатилган.

HP жорий қилган яна бир муҳим жиҳат -- Spectre x2 2 та эмас, 4 та ташқи карнайларга эга. Улардан 2 таси клавиатурадан жой олган. Қўшимча 2 та карнай ташқи овозни кучайтиради.


HP Spectre x2 алоқанинг Intel 802.11ac (2×2), Bluetooth 4.0, LTE тармоқларида ишлайди.

 

Нарх-наво

Шунча илғор жиҳатларга қарамасдан, жаҳоннинг энг илғор планшетлари билан кураша оладиган рақибларига қараганда арзон. 

HP Spectre x2'нинг энг арзони 799$ доллардан 999 АҚШ долларигача сотилади. Планшетнинг бу талқини 900 МГц.да ишлайдиган Intel Core M3-6Y30 процессори, 4 Гб тезкор ва 128 Гб доимий хотирага эга. Бу нарх ўз ичига бепул клавиатурани ҳам олади. Унинг рақиби бўлган Surface Pro 4 деярли 1000 долларга баҳоланган. Тўғри, Surface Pro 4 самарадорликда бу планшетдан кучлироқ.

Шунингдек, планшет имкониятларини янада оширувчи HP Active Pen учун 49$ доллар тўлаш керак бўлади. 

HP Spectre x2'нинг ўртача жиҳатларга эга версияси 1,1 ГГц частота тезлигига эга Intel Core M5-6Y54 процессори, 8 Гб оператив ҳамда 128 Гб доимий хотирага эга. Бу талқин 1.149$ доллардан сотилмоқда.


Эски Intel Core M (1,1 ГГц) проуессорига, 8 Гб  тезкор ва 256 Гб доимий хотирага эга МacBook эса 1.299$ доллардан сотилмоқда.




Хулоса

Spectre x2 планшети Core i процессори, қулай ва текин клавиатураси билан, Шунингдек, планшет 4 та карнайи билан у Windows планшетлари орасида ягона. Қолаверса, HP компаниясининг гибрид планшетида RealSense қўшимча камерасининг татбиқ қилингани айни муддао. Ҳозирча, бу камера бир нечта илова ҳамда ўйинлар учун керак бўлса ҳам, кейинчалик имкониятлари кенгаяди.


Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

 Афзаллиги

 Камчилиги

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.