HP таълим учун иккита моделда ҳимояланган хромбук тақдим этди

  •   DiMaX
  •  562
  •  22.01.2019 12:44

HP таълим учун иккита моделда ҳимояланган хромбук тақдим этди

Ушбу ҳафта Лондонда таълим технологияларига бағишланган Bett Show 2019 халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда қатнашчилар HP компаниясининг айнан таълим жараёнларига мўлжалланган иккита русумдаги хромбукларини синаб кўришлари мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Lenovo нархи 189 доллардан бошланувчи ноутбукларни чиқарди

Булар Chromebook x360 11 G2 Education Edition ҳамда Chromebook 11 G7 Education Edition моделлари бўлиб, ҳар иккаласи ҳам АҚШнинг ҳарбий MIL-STD-810G стандартларига мос тарзда ҳимояланган. Яъни, унчалик катта бўлмаган баландликдан тушиб кетганида, бирор нимага зарб билан урилганида корпуси ва ички қисмлари шикастланмайди.

Бу иккала хромбукнинг «ички дунёси» – аппарат қисми ўзаро жуда ўхшаш. Уларнинг фарқи шундаки, биринчиси 360 даражада тескарисига ҳам ўгирилиши мумкин, иккинчиси эса оддий ноутбук конструкциясида.

Мазкур гаджетлар Intel Celeron N4100 процессорига таянади ва 8 гигабайтгача тезкор, 64 гигабайтгача eMMC туридаги флеш-хотирага эга. Ҳар иккала хромбукнинг дисплейлари сенсорли бўлиб, ўлчами диагоналига 11,6 дюймлик, тасвир аниқлиги эса 1136х768 пикселлик.

Chromebook x360 11 G2 Education Edition ҳамда Chromebook 11 G7 Education Edition девайслари сониясига 5 гигабайтгача маълумот алмаша олувчи иккита USB-C ҳамда яна иккитадан USB-A портларига эга.

Ушбу хромбуклар жорий йилнинг апрелида сотувга чиқарилади; уларнинг батафсил техник хусусиятлари ва нархлари ҳам ўшанга яқин маълум қилинади.

ЎҚИНГ: CES 2019: «Ёт кўздан асровчи» ва тиккасига айланувчи HP EliteDisplay E243p Sure View монитори тақдим этилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!