HTC 10 Россия смартфон бозорида сотила бошланди

HTC 10 Россия смартфон бозорида сотила бошланди

Тайванлик ишлаб чиқарувчи — HTC Россияда ўзининг сўнгги, жорий йилнинг 12 апрель куни тақдим қилинган HTC 10 флагманининг Lifestyle талқинини сота бошлади. Июнь ойида мазкур смартфоннинг базавий талқини Россия смартфон бозорига олиб кирилган.
Lifestyle версияси 45 минг рубль, яъни базавий талқиндан 5 минг рубль арзон нархда савдога чиқарилди.
HTC 10 Lifestyle флагман даражасига етмаган: бошланғич даражали гаджетда Snapdragon 820 ўрнига Snapdragon 652 процессоридан фойдаланилган. Ундаги тезкор хотира эса 4 ГБдан 3 Гбайтга пасайган. Шу билан бирга, LTE-модем Cat.6 (300 Мбит/с, 50 Мбит/с) стандартидаги алоқани қўллаб-қувватлайди. HTC 10 Cat.9 (450 Мбит/с, 50 Мбит/с)да ҳам фаолият кўрсатади. Базавий талқинда доимий ички хотира 64 ГБ бўлган бўлса, Lifestyle 32 Гбайт сиғимли хотира картасига эга.
HTC 10 Lifestyle Android 6.0 Marshmallow операцион тизимида ишлайди.
Россиялик мижозлар HTC 10 Lifestyle’ни тўқ кулранг, кумуш ва тилла рангли корпус талқинларини харид қилишлари мумкин.

Батафсил: HTC10: замонамизнинг яна бир «кучли» смартфони намойиш қилинди

Аппаратнинг қолган жиҳатлари HTC 10’га ўхшаш: 5,2 дюймли сиғими Quad HD (2560 × 1440 пиксель) бўлган, Super LCD платформасида ишлайдиган дисплей, суратни оптик барқарорлаштириш функциясига эга 2 та — 12 МП бош ҳамда 5 МП олд камералар. UltraPixel технологиясига эга бош камерада лазерли автофокус тизими жорий этилган.


HTC компаниясининг маълум қилишича, янги мобиль қурилмадаги quad HD дисплейдаги намойишнинг ёрқинлиги олдинги шу турдаги дисплейдан 30 фоиз ёрқин ва ранглар жилоланиши 50 фоизга юқори.
Смартфон, шунингдек бармоқ излари сканери, электр токи сиғими 3000 мА·соат бўлган аккумулятор билан таъминланган. Қувват тизими Quick Charge 3.0. тезкор қувватлаш технологиясига эга.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.