HTC 10 сифатли овоз ёзишда рақибларини “синдирди”

HTC 10 сифатли овоз ёзишда рақибларини “синдирди”

12 апрель куни тайванлик ишлаб чиқарувчи HTC томонидан тақдим қилинган HTC 10 флагмани UltraPixel технологиясига эга 12 Мп камераси, металл корпус ва QHD-дисплейи, балки овоз ёзиш ва узатиш сифати бўйича ҳам бетакрорлигини намойиш қилмоқда.

HTC 10 смартфонининг шовқинга чидамли микрофонлари 24 битли стерео овоз ёзиш кўникмаси унга жаҳонда шундай юқори сифатга эга илк смартфон бўлиш имконини беради.

HTC 10 ёзиб олаётган овоз қурилма хотирасига «*.flac» форматида сақлаб қўйилади ва унинг ҳажми рақиблариникига қараганда 10 баробар катта бўлади. Яъни, бошқа қурилмаларда ёзилган 7-10 мегабайт ҳажмда бўладиган 4-5 дақиқали овоз файллари, ушбу қурилмада ёзиб олинганида 70-100 МБ ҳажмда бўлади. Фойдаланувчи унинг учун ҳажм ёки сифат муҳимлигини ўзи танлаши мумкин.

HTC 10 мобиль алоқа қурилмасидаги иккита овоз узатгичнинг ҳар бири алоҳида овоз кучайтиргичга эга бўлиб, дисплейнинг юқори қисмида жойлашган динамик корпуснинг юқори томонидаги частота, пастки динамиклар паст қисмдаги частотага масъул. Чуқур ва тиниқ овоз частотаси тингловчига янада диққатли бўлиш имконини беради.

htc_10

Ўзига хос QHD-дисплей, юқори сифатли камера, овоз узатиш ва ёзиш тизими ва бошқа жиҳатлари билан HTC 10 гаджети 2016 йилнинг кашфиёти бўлиши мумкин.

5.2 дюймли, 2K технологиясидаги супер LCD 5 дисплей, алюминий корпус, энг сўнгги, 8 ядроли инновацион Qualcomm Snapdragon 820 процессори билан «қуроллантирилган» HTC 10 замонамизнинг энг кучли  Samsung’нинг Galaxy S7, LG’нинг G5, ҳамда Apple’нинг ҳали тақдим қилинмаган iPhone 7 смартфонларига қарши майдонга чиққани таъкидланмоқда.

 HTC 10 ҳақида батафсил ўқинг:

HTC10: замонамизнинг яна бир «кучли» смартфони намойиш қилинди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!