HTC 10 смартфони AMOLED-панелли LCD5-дисплейига эга бўлади

HTC 10 смартфони AMOLED-панелли LCD5-дисплейига эга бўлади

HTC 10 ҳақидаги хабарлар анча камайиб, модель Samsung Galaxy S7 ва iPhone 7 ҳақидаги шов-шувлар соясида қолиб кетганди. Бу жимликни @evleaks янги смартфон ҳақида навбатдаги яхши хабар билан “бузди”.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг кузида One А9 тақдим этилгач, барча гап-сўзлар Super AMOLED экранга қаратилганди. Бироқ Эван Бласс(Evan Blass) хабарига кўра, девайс LCD5-панелига эга бўлади. Қайд этиш керакки, HTC эранлари One M7 даврида ҳам энг яхшилар қаторида эътироф этилар эди.

Албатта, янгиликнинг смартфонга жорий қилиниши бренд мухлисларини хурсанд қилиши табиий. Бундан ташқари @evleaks смартфон батареяси ҳақида ҳам маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, батарея қуввати 3000 мАс.га тенг бўлади.

Шунингдек, HTC 10 смартфони металл корпус, қайрилма оина, Snapdragon 820 чипсет, 4 ГБ LPDDR4 оператив хотира, 16/32/64 ГБ ички хотира, бармоқ сканери, 12-Мп ва 5-Мп Ultrapixel-камералар ва Android 6.0.1 Marshmallow операцион тизим билан таъминланади.

Флагменнинг тақдимоти жорий йилнинг 12 апрель санасида Лондон шаҳрида ўтказилиши режалаштирилмоқда.