HTC 10 смартфони Galaxy S7’га қарши: бир-биридан 5 та устун жиҳатлари

HTC 10 смартфони Galaxy S7’га қарши: бир-биридан 5 та устун жиҳатлари

12 апрель куни HTC компанияси HTC 10 флагманини намойиш қилгач, унинг техник ва дизайн жиҳатдан Samsung билан рақобат қила оладиган мобиль қурилма яратиш имкониятига эгалиги эътироф этилди. У нафақат Galaxy S7 билан рақобат қилади. Унинг ҳаттоки сўнгги галакси смартфонидан устун жиҳатлари ҳам бор. Улар қуйидагилар:

HTC-10

1. Металл корпус. Кўпчиликнинг фикрига кўра, металл қобиқ замонавий флагманларнинг муҳим жиҳати бўлиб қолиши керак. Алюминий хомашёсидан тайёрланган корпус қўлда шиша ва пластик корпусдан кўра яхшироқ ўрнашади. Шунингдек, металл корпус Galaxy S7 гаджетининг орқа панелида мавжуд шиша қобиқ каби бармоқ изи ва тердан чиқаётган намликдан ҳадеб хира тортмайди.

2. Смартфоннинг 5 Мп олд камераси. Илк маротаба оптик барқарорлаштириш функциясига эга олд камера нафақат сифатли селфи олиш, шу билан бирга “жонли видеомулоқот” қуришда айни муддао. Унинг ёритиш кучи f/1,8 бўлиб, пиксель ўлчами 1,34 мкм, яъни одатдаги олд камералардан анча сифатли. Унинг бурчак қамрови 86 даража.

HTC 10

3. BoomSound аудио-овоз технологияси. Hi-Res Audio тизимига хос 24 битли рақамли-аналогли ўзгартиргич овоз кучайтиргичлардаги овознинг турли частоталарда сифатли янграшини таъминлайди.  Galaxy S7 гаджетида эса динамик монофон бўлиб, рақамли-аналогли овоз ўзгартиргич технологияси татбиқ этилмаган.

4. USB Type-C тезкор ва универсал маълумот алмашиш порти. Унинг DisplayPort рақамли дисплей интерфейсини қўллаб-қувватловчи порти бошқа қурилмалар билан маълумотларни осон ва тез алмашишга хизмат қилади.

Samsung эса Galaxy S7 гаджетида анъанавий, кўпчилик норози бўлган microUSB портидан фойдаланган.

5. HTC 10 смартфони Apple’нинг AirPlay технологиясини қўллаб-қувватлайди. Яъни, симсиз стандарт асосида мусиқа, фотография ва видеони қабул қилиш технологияси мазкур смартфонни ушбу стандартга мўлжалланган юзлаб қўшимча аксессуарлар билан улаш имконини беради. Бу технология HTC 10 гаджетига қадар ҳали бирорта Android смартфонда татбиқ қилинмаган эди.

samsung

Аммо адолат билан айтиш керакки, Galaxy S7 смартфонининг ҳам ўзига хос жиҳатлари жуда кўп. Қуйида улардан 5 та муҳим ўзига хосликларини ҳавола қиламиз.

1. IP68 стандарти, яъни сув ва чанг таъсирига чидамли экани унинг энг катта ютуғи. Galaxy S7 30 дақиқагача 1.5 метр чуқурликда “омон қолиши” мумкин. HTC 10 да ҳам шунга ўхшаш ҳимоя тизими бор. Фақат у IP58 стандарти бўлиб, суюқлик сачраган ҳолларда мобиль алоқа воситаси ўзини ундан ҳимоя қила олади.

2. Симсиз қувватлаш технологияси. Орқа панелнинг шиша хомашёсидан тайёрлангани Galaxy S7 смартфонини симсиз қувватлаш имконини яратди. HTC 10 алюминий қобиққа эга бўлгани учун металл индукцион ғалтакка симсиз қувват олишга тўсқинлик қилади.

s7 edge

3. Gorillla Glass 4 туридаги шиша ҳимоя қатлами дисплейнинг тирналиши, хира тортиши ва синишининг олдини олади. Бу Corning компаниясининг энг мустаҳкам ҳимоя технологияси ҳисобланиб, телефон тушиб кетган тақдирда ҳам, уни синишдан ҳимояланиш даражаси юқори. HTC 10 қурилмасида эса Gorillla Glass 3 ҳимоя қатлами татбиқ қилинган.

4. Пульсомер технологияси. Хабарингиз бўлса, Samsung сўнгги флагман туркумидаги барча смартфонларида мазкур технологияни жорий қилмоқда. Айниқса, спорт машғулотларига борадиган, спорт ихлосмандлари бўлган фойдаланувчилар бу сканер ёрдамида юрак уриши меъёрини назорат қилишлари мумкин.

HTC ҳозирча бу технология мавжуд қурилмалар ишлаб чиқаришда орқада қолмоқда.

5. Always On функцияси. Ушбу функция зарур маълумотни, яъни вақт, календарь, бирор огоҳалнтириш, учрашув ёки тадбир, иловани мунтазам режимда дисплейнинг мудом ёруғ турадиган қисмида намойиш қилиб туради. Гарчи, бошқа компания флагманларида ушбу ўзига хос функция мавжуд бўлса ҳам, HTC 10 смартфонида у татбиқ этилмаган.

HTC 10 ҳамда Galaxy S7 смартфонларининг нархи ҳам деярли бир хил, яъни $700 доллар атрофида. Биз юқорида бир-биридан афзал ва устун жиҳатларини таққослашга ҳаракат қилдик. Танлов эса сизнинг қўлингизда.

HTC 10 смартфони ҳақида батафсил билиб олинг.

Galaxy S7 смартфони ҳақида батафсил билиб олинг.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!