HTC бира тўла иккита смартфонини намойиш қилди!

HTC бира тўла иккита смартфонини намойиш қилди!

Аввалроқ, компания янги смартфонини кўрсатиши ва бу қурилма HTC U19e номини олишини айтиб ўтгандик. Таҳминлар ўзини оқлади ва бундан ташқари яна бир кутилмаган ҳамёнбоп смартфон - HTC Desire 19+ ҳам тақдим қилинди.

HTC U19e смартфони 1080 x 2160 пиксел аниқлигидаги 6 дюмли IPS-дисплей, SD 710 процессорига, 6 ГБ тезкор ва 128 Гб доимий хотирага эга бўлган. Батарея сиғими 3930 мА/соатни ташкил қилади.

HTC U19e

HTC Desire 19+ эса MediaTek Helio P35 процессори асосида яратилган. Унга 720 х 1520 пиксел аниқликдаги 6,2 дюмли экран, 4/6 ГБ тезкор ва 64/128 ГБ доимий хотирага ўрнатилган. Батарея сиғими 3850 мА/соатлик.

Desire 19+

HTC U19e орқа панелидан 12 Мп (F/1,8 диафрагмали) ва 20 Мп (F/2.6 диафрагмали) аниқликда суратга олувчи датчиклар жуфтлигидан ташкил топган асосий камера ҳамда анъанавий бармоқ изи сканери жой олган. Олд панелга эса сўзлашув динамиги, 24 мегапикселлик селфи-камера, шунингдек кўз пардасини сканерлаш учун 2 мегапикселлик модул ўрнатилган.

HTC U19e'дан фарқли равишда Desire 19+'да асосий камера 13, 8, 5 мегапикселлик учта модулдан ташкил топган. 16 мегапикселлик олд камера томчисимон кемтикда жойлашган. Дактилоскоп датчик орқа панелдан жой олган.

HTC Desire 19+ характеристики цены

HTC U19e моделини бугундан бошлаб бинафша ва зангори рангли талқинда 420 евродан сотиб олиш мумкин. HTC Desire 19+ эса июль ойининг илк кунларидан хотира ҳажмига қараб 280 ва 310 евродан сотувга чиқарилиши режалаштирилган.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, бўлғуси бестселлер – Galaxy M40 тақдим этилди: «гапирувчи» экран ва уч модулли камера!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!