HTC’да аҳвол ёмон: 15 йил давомида энг паст кўрсаткич қайд этилди

  •   Saroy
  •  246
  •  08.10.2018 15:22

HTC’да аҳвол ёмон: 15 йил давомида энг паст кўрсаткич қайд этилди

HTC компанияси ўзининг ҳар ойги натижалари ҳақидаги маълумотларни эълон қилиб бормоқда. Кўрсаткичлар эса ойдан ойга ёмонлашиб бормоқда. Афсуски сентябрь ойи ҳам бундан мустасно бўлмади.

Ўтган ойда компаниянинг тушими 40,64 миллион (1,256 миллиард тайван доллари) АҚШ долларини ташкил этди ва бу 15 йил давомидаги энг паст кўрсаткич бўлди.  2002 йилдан, яъни HTC биржага чиққандан буён, бундай оз тушим фақат бир марта кузатилганди, у ҳам бўлса 2003 йил май ойида.

Энг яхши натижа эса 2011 йил сентябр ойида бўлган (45,388 миллиард тайван доллари). Шундан буён савдо 36 баробарга тушиб кетган!

ЎҚИНГ:HTC смартфон ишлаб чиқаришдан воз кечмоқчи

Бир йилда савдонинг қисқариши 80,71 фоизни ташкил этган ва бу компания фаолиятидаги энг паст рекорд ҳисобланади.

Ҳисоботда кўрсатилишича,  компаниянинг энг катта зарар билан ишлаётган  йўналиши смартфон ишлаб чиқаришда қайд этилмоқда, лекин виртуал реаллик йўналишида ҳам аҳвол яхши эмас.  Молиявий аҳволни яхшилаш учун ҳатто, компания бир йўла  бир ярим минг нафар ходимини ишдан бўшатиб юборди. Аммо бундай қадам ҳам аҳволни тўғрилаши кейин, чунки пасайиш қаторасига бир неча йилдан буён давом этиб келмоқда.

ЎҚИНГ:HTC жон беряпти: савдо 68 фоизга тушиб кетди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!