HTC’да инқироз: компания 15 йиллик фаолияти давомида энг оғир вазиятга дуч келди

  •   Saroy
  •  651
  •  09.08.2018 14:43

HTC’да инқироз: компания 15 йиллик фаолияти давомида энг оғир вазиятга дуч келди

Шу кунларда тайванлик смартфон ишлаб чиқарувчи корхона  HTC оғир дамларни бошдан кечирмоқда. Масалан, июнь ойида компаниянинг смартфонлар савдоси 68 фоизга тушиб кетганди. Августга келиб эса, аҳвол бунданда ёмонлашди, яъни компаниянинг  15 йиллик ҳаёти давомида энг паст кўрсаткич қайд этилди.

В июль ойида HTC тушуми 45,7 млн АҚШ долларини ташкил этди ва ўтган йилнинг шу давридаги тушумдан 77 фоизга кам бўлди. Июнь ойида эса 72 миллион долларлик смартфон сотилган, май ойида бу кўрсаткич  80 млн долларга етган эди. 2018 йилнинг биринчи ярми бўйича  HTC’нинг смартфонлар савдосидан тушган тушум 555 млн долларни ташкил этди, бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 54 фоизга кам натижадир.

ЎҚИНГ:Samsung четга чиқиб туриши керак: Huawei дунё бозорида биринчи бўлмоқчи

Таъкидлаш жоизки,  2018 йилда HTC фақат битта смартфон чиқарди. У ҳам бўлса HTC U12 Plus флагмани. Шу билан бирга, июнь охирига келиб  тармоқларда HTC иш жойларини қисқартираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, штатларнинг қарийб, чорак қисми ёки 1,5 минг киши ишдан  бўшатилиши ҳақида маълум қилинди.

ЎҚИНГ:HTC жон беряпти: савдо 68 фоизга тушиб кетди