HTC Exodus 1: илк криптовалютали смартфон намойиш этилди

  •   Saroy
  •  581
  •  23.10.2018 16:44

HTC Exodus 1: илк криптовалютали смартфон намойиш этилди

Янги смартфонга буюртмалар қабул қилиниши бошланди. Қурилма «ОС Android ёпиқ бўлган», ҳимояланувчи ҳудудда махсус ҳамёнга ҳам эга. Бу ерда криптовалютангиз ёки токенларингиз, масалан,  CryptoKitties учун калитлар сақланади.

Смартфон илк бор май ойида компаниянинг энг қизиқарли лойиҳаларидан бири сифатида маълум қилинганди. Кутилишича, ҳар бир Exodus смартфони тармоқ фойдаланувчилари ўртасида савдони осонлаштириш учун тугун вазифасини бажаради. Бироқ, янги қурилма ҳозирча ҳали ҳеч нарсани таклиф этаётгани йўқ.  Exodus 1 криптоларни сақлаш учун махсус ҳимояланган ҳудудга эга.

Агар калитлар йўқолса ёки смартфон ўғирланса HTC компанияси уларни тиклаш учун махсус механизм яратди. Маълумотлар дўстларингиз ўртасида тақсимланади, улар эса иловалар ёрдамида қайта тиклашга ёрдам беради. Платформа чекка дастурчилар учун ҳам очиқ қолдирилган. Бу эса уларга ҳам ўзларининг иловаларини ва ҳамёнларини яратиш имконини беради.

ЎҚИНГ: Катта қизил тугма: вазият кескинлашганда ҳамма криптовалютани бир зумда сотиш мумкин

Exodus 1  6-дюймли, томонлар нисбати  18:9 бўлган HD + дисплейига эга бўлди. Асосий қўш камера 16 МП бўлган сенсордан иборат. Қолаверса, селфи учун  8 МП бўлган камера ҳам бор. Смартфон 60 FPS’да 4K бўлган тўлиқ экранли видеони ёзиб олиш имконига эга. Шуларнинг барчаси Snapdragon 845 чипида ишлайди. Қурилманинг тезкор хотираси 6 ГБ, ички хотираси эса 128 ГБ. Батарея сиғими 3500 мАч. Гаджет Android Oreo бошқарувида ишлайди.

Ноодатий смартфоннинг нархи 0,15 BTC ёки 4,78 ETH. Бу эквиваленти бўйича 960 долларга тенг. Уни криптовалютага ҳам сотиб олса бўлади. Exodus 1 декабрдан бошлаб дунёнинг 34 та мамлакати ва минтақаларида сотила бошлайди.

ЎҚИНГ: Келажак биткоини: дунёдаги энг тезкор криптовалюта намойиш қилинди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!