HTC ҳам Android 9 Pie’гача янгиланувчи смартфонларини маълум қилди

  •   DiMaX
  •  492
  •  14.08.2018 13:54

HTC ҳам Android 9 Pie’гача янгиланувчи смартфонларини маълум қилди

Google компанияси жорий ойнинг бошида ўзининг Android операцион тизими 9.0 Pie талқинини якуний шаклда тақдим этганди. Шундан бери бир нечта смартфонсозлар ўзларининг айрим қурилмалари учун унга асосланган прошивкаларни чиқариб келишмоқда.

ЎҚИНГ: Android 9.0 Pie’гача янгиланувчи смартфонлар рўйхати эълон қилинди

HTC компанияси ҳам Android 9.0 Pie талқинидаги операцион тизимигача янгиланиши аниқ бўлган ўз смартфонларини маълум қилди. Аммо бу моделларга янги прошивка қачон жорий этилиши ҳақидаги маълумотни у кейинроқ бермоқчи.

Хуллас, тўққизинчи талқиндаги – «пирогли» Android базасидаги прошивка қуйидаги смартфонларга тарқатилади:

  1. HTC U12+;
  2. HTC U11+;
  3. HTC U11;
  4. HTC U11 life (Android One платформаси).

Айтиш керакки, компаниянинг оммабоп HTC 10 модели дастлаб Android 6.0 Marshmallow талқинида ишлаган ва Android 8 Oreo’гача янгиланган эди. Android 9.0 Pie талқинидаги прошивка унинг учун тақдим этилмайдиган кўринади.

ЎҚИНГ: Android 9 Pie’га ўтмоқчимисиз? Ёдда тутинг: орқага йўл йўқ!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.