HTC ҳисоботи: натижалар ачинарли

HTC ҳисоботи: натижалар ачинарли

HTC компанияси 2015 йилнинг 3-квартали бўйича молиявий ҳисоботларни эълон қилди. Ундаги маълумотлар ачинарли ҳолда. Тайван компанияси кўрган зарар 138 млн доллар бўлса, даромад икки баробарга камроқ. iPhone 6s рақобатчи сифатида ишланган HTC One A9 смартфони ҳам вазиятдан чиқиб кетишга ёрдам бера олмади.

HTC компаниясининг 2015 йилнинг июль ойидан сентябригача бўлган соф даромади 657 млн. долларни ташкил этди. Ваҳоланки, ўтган йили ҳудди шу кўрсаткич 1,3 млрд. долларга тенг эди. Ҳар ҳолда аввалги йилда кўп бўлмаса-да, соф даромад бор эди. Оқибатда компания активлари 5,1 дан 4,2 млрд.долларга қисқарди.

НТС компанияси раҳбарияти молиявий ҳисоботларни маълум қилмаслик ҳақида қарор қабул қилди. Тахлилчилар фикрича, бундай махфийлик компания имиджи ва савдоларга яхши таъсир этади.

НТС компаниясининг молиявий директори Чан Чиалин (Chang Chialin)нинг фикрича, ташкилот аввал турли тадқиқотлар, иқтисодий башоратлар ва молиявий ҳисоботларни жамоатчилик маълум қилиб келган. Ахвол салбий томонга қараб кетаётгани учун энди маълумотларни “улашиш” шарт эмас, деган қарорга келинди.

Компания мутахассислари учинчи кварталдаги зарар 5,51-5,85 тайвань доллари атрофида, соф даромад эса 19-22 млрд. тайвань доллари (0,58-0,68 млрд. АҚШ доллари) миқдорида бўлиши мумкинлигини тахмин қилишган эди.

Танг вазиятдан чиқиш учун компания бутун дунё бўйлаб ишчилари сонини 15% фоизга қисқартиришга қарор қилди ва 2300 нафар мутахассисни ишдан бўшатди. Бироқ бу ҳам компанияга кутилган ёрдамни бера олмади.

Daiwa Capital Markets тахлилчиси Кайли Хуанг (Kylie Huang)нинг фикрича, айни пайтдa НТС`нинг аҳволи Hon Hai электроника махсулотлари ишлаб чиқарувчи компанияникидан ҳам ёмонроқ.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!