HTC компанияси 6,9 дюймли янги планшет ишлаб чиқармоқчи

HTC компанияси 6,9 дюймли янги планшет ишлаб чиқармоқчи

Британия-Тайван компанияси HTC янги 6,9 дюймли Desire T7 планшетини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Desire T7 жорий йилнинг биринчи ярмидаёқ дўконларда пайдо бўлиши мумкин.

Айтиб ўтиш керакки, HTC Desire T7 ҳақида ўтган 2015 йилнинг ёзида гап-сўз чиққанди, аммо ўша маҳалда қурилмани Ҳиндистонда синовдан ўтказилаётган эди. Планшетнинг айрим техник кўрсаткичлари маълум. 6,9 дюймли экран сиғими 1280х720 пиксел. Тўрт ядроли Spreadtrum SC8830 процессори Mali-400 MP2 GPU график интерфейси билан ишлайди. Бир ГБайтли тезкор хотира ва 16 ГБайтли ўрнатилган хотираси бор. Асосий ва олд камералар 5 мегапиксел сиғимда ишлайди.

HTC Desire T7 планшетининг расмий тақдимоти баҳорда MWC 2016 кўргазмасида бўлиб ўтиши тахмин қилинади. Кўргазма ўтиши биланоқ савдога чиқарилади. Нархи хусусида бирор-бир маълумот йўқ.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!