HTC M10 флагмани камераси қандай имкониятларга эга?

HTC M10 флагмани камераси қандай имкониятларга эга?

HTC компанияси навбатдаги HTC One M10 флагман смартфонига ўрнатиладиган асосий камерага оид айрим маълумотларни ошкор қилди. Илк расмий тақдимот эса режалаштирилган муддатдан кечроқ – 2016 йилнинг 19 апрель куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Унга қадар НТС компанияси смартфоннинг энг муҳим қисми – камераси ҳақида харидорларни жалб этувчи эслатмаларни эълон қилишни маъқул деб топди.

Маълумотларга кўра, асосий камера 12 Мп бўлиб, UltraPixel ва лазерли автофокус технологияларига эга бўлади. Олд камера ҳақида ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас, бироқ ҳар иккиси ҳам тасвирларни оптик барқарорлаштириш хусусиятига эга бўлади.

2 микрондан иборат ультрапикселли тасвирга олиш технологияси камера сенсорига анъанавий 1,4 стандартдагига қараганда 300 фоиз кўпроқ ёруғлик нури тушишини таъминлайди. Бу эса етарлича ёритилмаган маконларда ҳам сифатли суратларни олишга имкон беради.

Ҳозирча расмий маълумотлар тақдим этилмаган бўлса ҳам янги HTC One M10 смартфони бармоқ изи сканери, 3000 мАсоат сиғимли қувват тоши ва Qualcomm Snapdragon 820 процессори билан таъминланиши айтилмоқда.

5,1 дюйм диагоналли AMOLED-экрандаги пикселлар сиғими 2560х1440 нуқтани ташкил этади.