HTC’нинг илк ромсиз флагмани – U11 Plus тақдимот вақти маълум бўлди

  •   DiMaX
  •  1178
  •  22.09.2017 12:01

HTC’нинг илк ромсиз флагмани – U11 Plus тақдимот вақти маълум бўлди

Тайваннинг HTC компанияси жорий йилнинг май ойида ўзининг HTC U11 русумли флагманини намойиш этган эди. Йил сўнгигача у яна учта смартфон тақдим этишни режалаштирганлигини ҳам маълум қилганмиз. Шулардан бири – HTC U11 Plus моделини компания ноябрда тақдим этмоқчи, дея хабар қилади Frandroid ресурси.

HTC U11 Plus модели Ocean Master кодли номи билан маълум. Манба берган маълумотларга кўра, у HTC’нинг илк ромсиз смартфони бўлиб, экрани олд панелни буткул эгаллайди. Мазкур гаджет Quad HD+ сифатли (2880 x 1440 пикселли), диагонали 5,99 дюймли JDI-дисплейга эга бўлиб, экран томонларининг нисбати 18:9’ни ташкил этади.

«Плюсли» гаджетнинг «юраги» бўлиб Qualcomm Snapdragon 835 хизмат қилади. Асосий ва олд камералари тегишлича 12 ҳамда 8 мегапикселли бўлади. Қурилманинг тезкор хотираси 4 ёки 6 гигабайт, доимий хотираси эса 64 ёхуд 128 гигабайт ҳажмга эга.

Мазкур қурилмада илғор технологиялардан QuickCharge 3.0 тезкор қувватлаш, USB Type-C порти ҳамда IP68 стандартига кўра сув ва чангдан ҳимоя мавжуд. Олдинги флагман – HTC U11 девайсида жорий этилган янгилик – Edge Sense сенсор роми U11 Plus моделида ҳам мавжуд.