HTC: “One M10 компанияга муваффақият олиб келади.”      

HTC: “One M10 компанияга муваффақият олиб келади.”      

Таассуротли тақдимотларга бой ўтган Жаҳон мобиль конгрессида HTC One M10 намойиши ҳам кутилган эди. Аммо сўнгги хабарларга кўра, тайванлик мобиль қурилмалар ишлаб чиқарувчи HTC компанияси мобиль қурилма ҳақида март ойида эълон қилади ва тақдимот 11 апрель куни Лондонда бўлиб ўтади. у май ойидан бошлаб фойдаланувчилар кафтини “забт” этади.

Мобиль конгрессда компаниянинг молия директори Чайлин Чанг смартфоннинг муносиб камерага эга бўлиши ҳақида маълумот берди.

“Биз ишонч билан навбатдаги флагман муносиб камерага эга бўлишини эълон қиламиз. Жаҳон мобиль бозорини ўрганиб, шундай қарорга келдик. Умид қиламанки, бу йил ҳаммаси бошқача бўлади,” дейди у.

HTC One M10: Камера

Nexus смартфонлари каби,  мобиль аппаратнинг 12 мегапикселли Sony IMX377 камерасида суратнинг аниқ ва равшан кўринишини таъминлайдиган сўнгги фокус технологиясидан фойдаланилади.

UltraPixel, лазерли фокуслаш тизими, суратнинг оптик барқарорлиги каби технологиялар камеранинг сифатли ишлашини таъминлайди.

HTC One M10: Дизайн ва ўзига хосликлари

Компания 2016 йил флагманларига ўзгача дизайн ва инновация бағишламоқчи.

Смартфон сув таъсирига бардошли бўлиши, симсиз қувватлантириш технологияси билан таъминланган бўлиши мумкин. Қурилма корпусида металл хомашёсидан фойдаланилади.

HTC One M10: Ички имкониятлар

Смартфон Android OS, v6.0.1 (Marshmallow) операцион тизими, сўнгги Qualcomm Snapdragon 820 процессорида ишлайди. Гаджет 4 ГБ тезкор, 32 ГБ қўшимча хотирага эга бўлади.

Гаджетни ёқиб-ўчириш тугмаси бармоқ излари сканери вазифасини ҳам бажаради.

HTC One M10: Дисплей

5.1 дюймли дисплей 1440 x 2560, яъни ҳар дюйм квадратда 576 та пиксель сиғимига, Corning Gorilla Glass 4 ҳимоя шиша қатламига эга бўлади.

Мутахассислар фикрича, дисплей технологиясида юксак ривожланиш кузатилаётган бир вақтда, Full HD экранлар фойдаланувчи диққатини тортмаслиги мумкин. Шу боис, компания бу  смартфонда QHD дисплейларидан фойдаланиши мумкин.

HTC One M10: Аккумулятор

Қувват тоши – аккумулятор ҳам бирмунча кучайтирилади, яъни электр қуввати сиғими 2840 миллиампер соатдан 3000 мАс.га кўтарилади.

Маълумотларга қараганда, қувват тошида татбиқ қилинадиган Quick Charge 3.0 – тезкор қувватлаш технологияси қурилмага 30 дақиқа ичида 83 % қувват олиш имконини беради.

 

HTC One M10: Рақиблари

У рақобатда Samsung Galaxy S7, HTC’нинг 2015 йилда сотувга чиқарилган яна бир One A9, iPhone 6S ва iPhone 6S Plus каби давримизнинг сўнгги технологияда ишлайидган гаджетларига бас келиши кутилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.