HTC смарт соатлари саноатни бутунлай ўзгартириб юборади

HTC смарт соатлари саноатни бутунлай ўзгартириб юборади

Глобал тармоқда HTC компаниясининг ақлли соатлар устида изланишлар олиб бораётгани тўғрисида бир неча йилдан бери турли хабарлар айланиб юрибди. Тайванлик компания раҳбарияти бир неча бора қурилма устида турли тажрибалар ўтказилаётганлигини ҳамда у ҳақиқатда ҳам мавжуд эканлигини таъкидлаб ўтган. Бироқ шу пайтгага HTC фақатгина HTC Грип номли спорт браслетини тақдим этган ҳолос. У ҳам Under Armour компанияси билан ҳамкорликда яратилган эди. МWC 2016 ҳалқаро кўргазмаси доирасида HTC бош директори Шер Вонг ишонч билан компания яратадиган смарт соатлар бу саноатни тубдан ўзгартириб юборошини таъкидлаб ўтди. “HTC’нинг ақлли соатлари бозорга кириб борган тақдирда, гаджетлар олами бутунлай ўзгариб кетади”, дейди Шер Вонг.

Шундай бўлгандаҳам Шер Вонг гаджетнинг мавжудлигини расман тасдиқламади, фақат HTC смарт соат ишлаб чиқаришни бошласа, революция юз бериши мумкинлигини таъкидлади, ҳолос. HTC’нинг молиявий директори ҳам компания ақлли соат ҳусусида бир қанча ғоялар тайёрлаб қўйганлигини айтиб ўтди, дея хабар берди 4pda ресурси.

Манба: ITportal.uz