HTC смартфон ишлаб чиқаришдан воз кечмоқчи

  •   Saroy
  •  769
  •  15.08.2018 16:42

HTC смартфон ишлаб чиқаришдан воз кечмоқчи

HTC компанияси смартфонларини бошқа ишлаб чиқарувчиларга бериб юбориши мумкин. Бу ҳақда ўзининг аниқ башоратлари билан ном қозонган LlabTooFeR деган таҳлилий компания Twitter’да хабар тарқатди.

Манбада айтилишича, янги смартфон ўртача  тоифада бўлади ва код номи Imagine Life. У ҳам  HTC U12 Life’га ўхшаб чиқади ва  Android 8.1 Oreo назоратида ишлайди. Шу билан бирга, смартфон бегона ишлаб чиқарувчида  ODM схемасида чиқади.

Таъкидлаш жоизки, бундан аввал ҳам кўплаб таниқли брендлар  мана шундай амалиётга тез-тез мурожаат қилиб келган. Улар асосан арзон қурилмаларини бошқа ишлаб чиқарувчиларига беради. Шундай брендларнинг орасида масалан,  LG, Lenovo, Xiaomi, Meizu, ва Huawei компаниялари ҳам бор. Бундай амалиётни йил охиригача Samsung’дан ҳам кутишяпти.

ЎҚИНГ:HTC’да инқироз: компания 15 йиллик фаолияти давомида энг оғир вазиятга дуч келди

Кутилганидек, смартфон 6-дюймли Full HD+ (2160 x 1080 пикселей) форматидаги дисплей билан таъминланади. Иккиталик асосий камераси 16+5 Мп, у фазали автофокусли ва 4K-видео ёзув имконияти билан таъминланган. Қолаверса, қурилмада 13-мегапикселли чақноғи бор олд камера ҳам жойлаштирилган.

Аппаратнинг асоси саккизядроли Qualcomm Snapdragon 636 процессори бўлади. У  4 ГБ тезкор хотира ва 64 ГБ ички флеш-хотирага эга. Аккумулятори 3600 мАч сиғимли. Бармоқ излари сканери ҳам бор, бироқ у қаерда жойлашгани номаълум.

ЎҚИНГ:HTC жон беряпти: савдо 68 фоизга тушиб кетди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.