HTML ҳақида тушунча

HTML ҳақида тушунча

Интернетнинг WWW ҳизмати, асосан, wеb-саҳифаларга боғлиқ экан, улар қандай яратилади? – деган савол туғулиши табиий. Wеb-саҳифалар HTML (Hypertext Markup Language – Гиперматнли маркерлаш тили) тилида ёзилади. HTML – дастурлаш тили ҳисобланмайди. Бу тилда ҳужжат (wеb-саҳифа) тайёрлаш учун Windows’нинг Блокнот каби оддий матн муҳаррири етарли. HTML тилининг буйруқлари “<” ва “>” белгилари орасига ёзилади ва дескриптор ёки тег (инглизча таг – ёрлиқ, белги, аломат) деб аталади.

Масалан, <HTML> ёзуви HTML тилидаги ҳужжатнинг бошланишини англатади. Тегларни юқори ёки қуйи регистрдаги лотин алифбоси ҳарфлари ёрдамида ёзиш мумкин, яъни <HTML> ва <html> бир хил тегдир. Умуман, теглар икки турга бўлинади:

Жуфт теглар ёки контейнер-теглар: <D> кўринишдаги тег учун </D> теги мавжуд бўлиб, биринчиси бирор амал бошланишини билдирса, иккинчиси шу амал якунланганини билдиради.
Жуфтмас теглар: <D> кўринишдаги тег очилади, ёпилиши шарт эмас, масалан, ўзидан кейинги матнни янги сатрга ўтказувчи <BR> теги каби.
HTML-ҳужжат – “html” ёки “htm” кенгайтмали матнли файл бўлиб, у оддий матн муҳарририда теглар қўллаб ёзилган матн. HTML-ҳужжат <HTML> ва </HTML> теглари орасида ёзилган бўлади. HTML-ҳужжат ҳотирага юкланса, у экранда web-браузер ёрдамида wеb-саҳифа кўринишида акс этади.

HTML-ҳужжат, одатда, иккита бўлимдан иборат бўлади. Биринчи бўлим HEAD (бош қисм ёки сарлавҳа) бўлими бўлиб у <HEAD> теги билан бошланиб </HEAD> теги билан тугайди. Иккинчи бўлим BODY (тана) бўлими бўлиб, унда ҳужжатни мазмуни акс эттиради ва у <BODY> теги билан бошланиб </BODY> теги билан тугайди. Агар HTML-ҳужжат фрейм-структурани ифодалаши (wеb-браузер ойнасидаги маълумотлар алоҳида соҳаларда акс эттиши) лозим бўлса, у ҳолда BODY бўлими ўрнига ФРАМЕСЕТ (FRAME SET – структуралар (рамкалар) тизилмаси (тўплами), <FRAMESET> жуфт теги ёрдамида) бўлими ишлатилади. Шуни таъкидлаш жоизки, HTML-ҳужжатда <HEAD> ва <BODY> жуфт тегларини ёзиш тавсия этилади, лекин мажбурий эмас.

Wеb-саҳифага киритилиши лозим бўлган яна бир элемент – wеb-саҳифа номи бўлиб, ном киритиш учун <ТITLE> теги қўлланилади. Wеb-саҳифада бу тег бир марта ишлатилади. Wеb-саҳифа номи wеb-браузернинг сарлавҳа сатрида акс этиб, wеб-саҳифанинг ўзида кўринмайди. Шу сабабли уни wеb-саҳифанинг исталган жойига ёзиш мумкин. Аммо wеb-саҳифа номини wеb-саҳифа бошига ёзиш мақсадга мувофиқ. Wеb-саҳифа номи </TITLE> теги билан якунланади. Wеb-саҳифага исталган ном, масалан, ўз исмингизни беришингиз мумкин.

HTML тили муттасил ривожланиб бормоқда. Ўз навбатида wеb-браузерлар ҳам янгиланиб турибди. Ҳозирги кунда wеb-саҳифа тайёрлаш учун асосан HTML-4 тилидан фойдаланилади. Унинг баъзи буйруқларини “ески” wеb-браузерлар (Internet Explorer-3, Internet Explorer-4) бажара олмайди. Бундан ташқари турли wеb-браузерлар, масалан, Internet Explorer ва Netscape ҳам бир биридан бир оз фарқ қилади. Шу сабабли битта HTML-ҳужжат турли wеb-браузерларда бирор фарқ билан акс этиши мумкин.

Манба: Soft.zn.uz