Android 10'нинг халқаро прошивкаси келишни бошлади

Android 10'нинг халқаро прошивкаси келишни бошлади

Бета талқин ҳақидаги бир неча рекламалардан сўнг ва ниҳоят Samsung S10e, S10, S10+ ва S10 5G флагманларига хақларо прошивкани юборишни бошлади. 

Тизим янгиланиши жанубий кореялик фойдаланувчиларга бир неча кун олдин тақдим қилинган эди. Энди эса Android 10'нинг барқарор релизига қадар бутун дунёдаги мижозлар янгича имо-ишоравий бошқарув, Focus режими ва One UI'га киритилган қўшимча функцияларни синаб кўриш имконига эга бўлади.Дизайн борасидаги ўзгаришлар қаторига такомиллашган билдиришномалар бошқаруви ҳамда соддалаштирилган тугмачалар жойлашуви киради. Бу ўйин ва медиа сессиялари пайтида қўл келади, сабаби pop-up билдиршномалар панели энди экраннинг кичикроқ қисмини эгаллайди. Бундан ташқари, овоз баландлиги назорати панели ҳам кичиклаштирилган. Қора фон борасида ҳам ўзгаришлар қилинган. Эндликда ушбу режим билан экран расмининг ёруғлик даражасини пасайтириш; матн, ранг, билдиришномалар ҳамда қулф экранидаги соатни ҳам мослаштириш имкони пайдо бўлади. Янги қўшилган Focus режими ёрдамида баъзи иловалар сизга ҳалал бермаслиги учун уларнинг ишлашини белгиланган муддат давомида тўхтатиб қўйишингиз мумкин. 

Android 10'нинг бета талқинини синаб кўриш учун S10 линейкаси фойдаланувчилари Samsung Members иловасидан рўйхатдан ўтиши керак.

ЎҚИНГ: Android асосчиси Essential Phone 2’ни намойиш этди – бутунлай ўзгача смартфон! (+«жонли» видео)

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!