Huami Amazfit GTR – нақ 74 кунгача қувватлаш талаб этилмайдиган смарт-соат чиқди!

  •   DiMaX
  •  669
  •  17.07.2019 18:22

Huami Amazfit GTR – нақ 74 кунгача қувватлаш талаб этилмайдиган смарт-соат чиқди!

Xiaomi корпорациясининг шўъба корхоналаридан бўлмиш Huami компанияси Amazfit GTR русумли «ақлли» соатни намойиш этди. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, диаметри 47 миллиметрлик Amazfit GTR битта қувват билан нақ 74 кун ишлай олади!

ЎҚИНГ: Xiaomi Apple Watch’дан беш карра арзон, битта қувват билан 20 кун ишловчи смарт-соатини тақдим этди!

Сал ошириб юборгандек туюлиши мумкин, лекин Amazfit GTR чиндан ҳам шунақа автономлик намойиш этади. Фақат бунинг учун гаджетни базавий режимда ишлатиш талаб этилади. Бу режимда эса смарт-соатнинг асосий функцияларигина ишлайди, энг «ақлли» функциялари ўчириб қўйилади. Оддий режимда қўллаганда эса Amazfit GTR батареясининг қуввати 24 кун ишлашга етади – буям ёмон кўрсаткич эмас.

Amazfit GTR номидаги иккинчи сўз – «Grand Tour Racing»нинг қисқартмасидир.

Смарт-соатнинг техник жиҳатлари:

Дисплей: 47 мм.лиги – 1,39 дюйм (454х454 пикселлик, AMOLED); 42 мм.лиги – 1,2 дюйм (390х390 пикселлик, AMOLED) + Gorilla Glass ҳимоя шишаси

Датчик ва модуллари: акселерометр, гироскоп, барометр, ёритилганлик датчиги, пульсометр, NFC, GPS + ГЛОНАСС, Bluetooth 5.0

Сувдан ҳимояси: 50 метргача

Операцион тизимлар билан ишлаши: Android 5.0 ҳамда iOS 10 талқинларидан бошлаб

Аккумулятор: 47 мм.лиги – 410 мА/соат; 42 мм.лиги – 195 мА/соат

Автономлиги (оддий режимда): 47 мм.лиги – 24 кунгача; 42 мм.лиги – 12 кунгача

Булардан ташқари, 47 миллиметрлик версиясида юрак аритмиясини диагностика қилиш опцияси ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: Apple Watch’даги янги функция 87 яшар аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди

Нархларига келадиган бўлсак, 42 миллиметрлик стандарт версиядаги Amazfit GTR смарт-соати учун 799 юань сўрашяпти, бу эса тахминан 116 АҚШ доллари, деганидир. Девайснинг чекланган миқдорда ишлаб чиқарилган Swarovski серияси эса 999 юанга (ёки 145 долларга) баҳоланган.

Amazfit GTR «ақлли» соатининг 47 миллиметрлик, алюминий қотишмаси ва зангламас пўлатдан ишланган версияси 999 юань (145 доллар) туради. Унинг яна титандан ишланган версияси ҳамда махсус «Iron Man» нашри ҳам бор, уларнинг бир донаси учун 1399 юань (тахминан 203 доллар) нарх белгиланган.

Хитойнинг ўзида барча версиялардаги Amazfit GTR смарт-соатлари учун аллақачон буюртма бериш мумкин. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса Apple, Samsung ҳамда Xiaomi компанияларининг турли фитнес-браслетлари ҳамда смарт-соатларини 250 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Xiaomi ҳар соатда қанча Mi Band 4 сотилаётганини айтди. Натижа ҳайратланарли!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!