Huawаei Honor 10’ нинг оддий ва арзон версиясини сотувга чиқармоқда

  •   Saroy
  •  1816
  •  28.05.2018 12:42

Huawаei Honor 10’ нинг  оддий ва арзон версиясини  сотувга чиқармоқда

Хитойнинг TENAA компанияси тарқатган хабарда айтилишича, тез орада Honor 10 Lite смартфони сотувга чиқади. У Honor 10’нинг янада соддалаштирилган ва арзон версияси бўлади.

Янги қурилма формати 2280×1080 нуқтали, саккизядроли  SoC  ва частотаси 2,36 ГГц’дан иборат бўлган 5,84-дюймли дисплейга эга. 4 ГБ тезкор хотираси бор ва ички хотираси 64 ГБ.   256 ГБ’гача бўлган microSD картаси ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: Honor 10: флагман ярим нархида тақдим қилинди

Камера эса оддийроқ бўлади. Агар Honor 10’да асосий камераси икки модулли 16 ва 20 Мп ҳамда 24-мегапикселли, ичида  ИИ ўрнатилган олд камера бўлса, Lite-версиясида аоссий камера 13 Мп + 2 Мп бўлади.

Аккумулятор сиғими ҳам  2900 мАч’гача қисқарган. Шунингдек, қурилмада  бармоқ излари  сканери ва ОС Android 8.0 Oreo ҳам бор.

Смартфонни уч хил рангда –кўк, қора ва кулрангда чиқариш режалаштирилган.

Янги қурилманинг нархи ҳозирча номаълум, бироқ шуни ҳам эслатиб ўтмоқчимизки,  4 ГБ ОЗУ’си  бўлган Honor 10  учун 400 евро  сўралганди.

ЎҚИНГ: «Малика»даги энг ҳамёнбоп Xiaomi смартфонидан ҳам арзон, тағин ромсиз Honor 7 тақдим этилди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!