Huawei 14 та смартфонини GPU Turbo технологияси билан таъминлаяпти – янгиланишлар режаси билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  826
  •  21.07.2018 15:26

Huawei 14 та смартфонини GPU Turbo технологияси билан таъминлаяпти – янгиланишлар режаси билан танишинг!

Дунёнинг учинчи рақамли смартфонсози ўзининг мобил қурилмалари учун GPU Turbo технологиясини ишлаб чиққанидан хабарингиз бор. Унинг янги моделлари шу технология жорий этилган ҳолда чиқарилмоқда.

ЎҚИНГ: Huawei Mediapad M5 паланшети GPU Turbo технологияси билан таъминланди

Янгиларидан ташқари, Хитойлик техногигант ўзининг эски русумлардаги 14 хил смартфонини ҳам GPU Turbo технологияси билан янгилашини расман маълум қилди. Шунингдек, бу қурилмаларга мазкур янгиланишлар тақдим этилишининг тахминий вақтини ҳам айтди.

Унга кўра, Huawei жорий йилнинг август ойида Mate 10, Mate 10 Pro, Mate RS, P20 ҳамда P20 Pro телефонларини GPU Turbo билан таъминлайди. Иккинчи босқич – сентябрда эса GPU Turbo технологиясига эга янгиланиш Mate 10 Lite, Nova 2i, P Smart, P20 Lite ва Y9 2018 моделларига тарқатилади. Кейинроқ – ноябрь ойида эса Mate 9, Mate 9 Pro, P10 ҳамда P10 Plus смартфонларга етказилади.

ЎҚИНГ: РАСМАН: тайёр туринг, Mi Max 3 «кушандаси»ни 31 июлда кўрамиз!

Айтиш керакки, GPU Turbo технологияси жорий йилнинг июнида тақдим этилган. Бу – Huawei смартфонларининг график процессори самарадорлигини оширувчи аппарат-дастур технологияси ҳисобланади. Компаниянинг таъкидлашича, GPU Turbo технологияси график чипнинг самарадорлигини 60 фоизга ошириб, шу блан бир вақтнинг ўзида қувват сарфини 30 фоизга камайтиришга имкон беради. Шунингдек, янги технология AR ҳамда VR ишининг ҳам яхшиланишини таъминлайди.

Яна бир жиҳатни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим: юқоридаги рўйхат компаниянинг Honor брендли, GPU Turbo янгиланишини олувчи смартфонлари киритилмаган. Лекин маълумотларга кўра, Honor 10, Honor 9 Lite, Honor V10 ва Honor 7X моделларига ҳам ушбу технология жорий этилади.

ЎҚИНГ: 23 июлдаги тақдимоти билан Huawei яна битта «инқилоб» қилмоқчи!