Huawei 200 миллионлик рекорд ўрнатиб, буни иккита махсус смартфон чиқариш билан нишонлаяпти!

  •   DiMaX
  •  936
  •  25.12.2018 18:23

Huawei 200 миллионлик рекорд ўрнатиб, буни иккита махсус смартфон чиқариш билан нишонлаяпти!

Хитойлик техногигант 2018 йилнинг ўзидаёқ 200 миллион смартфон сотишни режа қилаётганини жорий йилнинг ёзида айтганди. Куни кеча – 24 декабрдаёқ у мазкур режа муддатидан аввал бажарилганлигини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Брюс Ли расман хабар қилди: Huawei компанияси Android ўрнига Kirin OS’ни тайёрлаяпти!

Huawei ушбу рекордини тарихга муҳрлаб қўйиш учун Mate 20 Pro ҳамда Nova 4 моделларининг махсус – Commemorative Edition версияларини чиқармоқда. Корпорациянинг мобил қурилмалар бўлинмаси президенти Хи Гэнг (He Gang) сўзларига кўра, «муҳрли» версиядаги смартфонларнинг орқа панелида махсус гравировка бўлади. Яъни, уларга иккита юлдузча ҳамда «200 Million Huawei Mobile 2018» ёзуви ўйиб ёзилади.

Huawei Mate 20 Pro Commemorative Edition версияси яшил корпусда, 8/256 гигабайтлик хотирага эга талқинда тақдим этилади. Nova 4 Commemorative Edition корпуси эса қизил бўлиб, тезкор/доимий хотираси 8/128 гигабайтлик ҳажмда бўлиши айтилган.

Мазкур иккита смартфон Хитойда келаси йилнинг илк куни – 1 январданоқ сотувга чиқади. Уларнинг нархи ҳам, бошқа мамлакатлар бозорига етказиб берилиши ҳам ҳозирча номаълум. Лекин Huawei’нинг аксарият смартфонларини 890 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Huawei смартфонлари нархлари (2018 йил 24 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!