Huawei 200 миллионта смартфон сотади, лидер ким бўлади?

  •   Saroy
  •  300
  •  13.06.2018 14:53

Huawei  200 миллионта смартфон сотади, лидер ким бўлади?

Huawei смартфонлар бозорида лидер бўлиш орзусидан кечгани йўқ. Бу йил  компания жаҳон бозорига 200 миллионтадан кўп қурилма сотишни мўлжалламоқда. Компаниянинг истеъмол бизнеси раҳбари Ричард Ю  ана шу ҳақда маълум қилди.

2017 йилда Huawei 153 миллионта смартфонни савдога чиқарганди, бу эса. компания маҳсулотларининг  йиллик ўсишини 10 фоизга оширди. Эндиги режа савдони яна 30 фоизга оширишни назарда тутади. Яна тағин, мобиль қурилмалари бозори қисқараётган бир шароитда. Бундай суръатни сақлаб туриш учун компанияга иккита бренд  стратегияси ёрдам беради.  Huawei аппарати билан бир қаторда,  компания арзон бўлгани учун Honor моделига ҳам талаб ортиб бормоқда.  Масалан, Honor 10 бу йил энг арзон флагманлардан бири бўлди.

ЎҚИНГ: Huawei MateBook D 14" ноутбуки нега AMD Ryzen процессорини олди?

Компаниянинг ўз прогнозига кўра, 2018 йилда Honor савдоси Хитойдан ташқарида  100 фоиздан ошар экан. Натижада «кичик» брендининг хорижий бозордаги улуши 25-30 фоизни ташкил этади, бир йил аввал ушбу кўрсаткич 20 фоизни ташкил этганди.

Бугунги кунда Huawei смартфонлар ишлаб чиқариш бўйича Хитойнинг учунчи йирик ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Агар 2017 йилда 215 миллион дона iPhone сотилганини ҳисобга оладиган бўлсак, хитойлик гигантнинг биринчи бўлишига ҳали анча бор, лекин Apple билан ўртадаги масофа йилдан йилга қисқариб бораётганини ҳам эътибордан қочирмаслик керак.

Смартфонлар бозорида ҳозирча Samsung карвонбоши ҳисобланади. Ўтган йили компания сотган қурилмалар сони 317 миллионтадан ошди.

ЎҚИНГ: Honor 10 – техник имкониятлари аъло, дизайн ҳам ажойиб

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Saroy

Ахборот технологиялари янгиликларини кузатиб бориш, соҳа тараққиёти билан ҳамнафас бўлиш, рўй бераётган ўзгаришларни сайт мухлислари билан баҳам кўришни истайман.