Huawei 2017 йилда смартфон, планшет ва ноутбуклар бозоридаги улушини оширмоқчи

Huawei 2017 йилда смартфон, планшет ва ноутбуклар бозоридаги улушини оширмоқчи

Хитойнинг Huawei компанияси 2016 йилнинг 3 чорагида жаҳон смартфонлар бозоридаги улушини 7,7 %дан 8,7%га оширишга муваффақ бўлди. Шундай қилиб хитойлик гигант смартфонлар сотуви бўйича 3 ўринга кўтарилди (Samsung ва Apple’дан кейин).

IXBT нашрида ёзилган хабарга кўра, Huawei келгуси йилда Тайван фирмалари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаб, нафақат смартфонлар бозоридаги улушини, балки ноутбук ва планшетлар сегментидаги улушини ҳам ошириш мақсадида.

Смартфонлар бозорида Huawei бир вақтнинг ўзида бир нечта йўналишларда фаолликни кучайтирмоқчи. Жорий йилда тақдим этилган Nova серияси унга Хитой бозорида Oppo ва Vivo каби компаниялар билан рақобатлашишга ёрдам бериши тахмин қилинмоқда. Компания онлайн каналларда Honor сериясини ишга солмоқчи, арзон сегментда эса SoC HiSilicon Technologies процессорларида ишлайдиган смартфонлардан фойдаланади.

Ноутбукларга келсак, 2017 йилда Huawei 13 ва 15 дюймли экранга эга янги моделларни сотувга чиқаришни режалаштирган. Ноутбукларни ишлаб чиқаришни фирма Foxconn компаниясига топширмоқчи.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!