Huawei 2018 йилнинг ярмигача 100 миллионта смартфон сотди

  •   Saroy
  •  1160
  •  19.07.2018 17:23

Huawei 2018 йилнинг ярмигача 100 миллионта смартфон сотди

Nova 3 ва Nova 3i  смартфонлари тақдимоти пайтида Huawei'нинг истемол бизнеси бўйича раҳбари  Ричард Ю (Richard Yu)  ўтган олти  ой давомида компания сотган смартфонлар сони 100 миллион донадан ошганини маълум қилди.

ЎҚИНГ:Huawei P20 — Ўзбекистондаги кучли камерафон

Huawei кейинги йилларда сотув кўрсаткичларини жадаллик билан ошириб бормоқда. 2015 йилда Хитой гиганти 100 миллионлик чегарадан декабрь ойида ўтганди. 2016 йилда бу чегарадан октябрда ўтилди, ўтган йили эса юз миллионинчи смартфон 12 сентябрда ўз харидорини топди. Бу йил компания  2018 йилда сотилиши режалаштирилган 200 миллионта смартфоннинг ярмини сотиббўлди. Қолган 100 миллионта смартфонни сотишга ҳам имконият етарли, айниқса кузда Mate 20 оиласига мансуб флагманларининг тақдимотини ҳисобга оладиган бўлсак.

ЎҚИНГ:Диққат! Huawei телефонлари эгаларини 10 000 евро кутмоқда

Компания вакилларининг маълум қилишича,   Huawei’нинг  P20/P20 Pro (Lite’сиз версияси) флагманлари сотуви аввалги  авлодлари билан таққослаганда 81 фоизга ўсган.  Шунингдек, Honor эришаётган муваффақиятни ҳам ҳисобдан чиқармаслик керак. Ўтган ярим йилда ушбу бренд остида тақдим этилаётган  қурилмаларнинг  савдоси халқаро бозорда 150 фоизга ортган.

ЎҚИНГ:Huawei’нинг иши беш: икки ойда 3 миллион дона Honor 10 сотилди

Яқин бир неча йилда Huawei компанияси смартфон сотиш бўйича Apple’ни қувиб ўтиб, Samsung’дан кейин иккинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкинлиги айтилмоқда.

 

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!