Huawei 23 декабрь куни янги смартфонларини тақдим қилади

Huawei 23 декабрь куни янги смартфонларини тақдим қилади

Йил якунланаётганига қарамай, смартфонсоз компаниялар тақдимот маросимларини ўтказишда давом этмоқда. Жумладан, vivo компанияси 29 декабрь куни янги X60 линейкаси смартфонларини намойиш қилиши кутилмоқда. Худди шундай, Huawei ҳам 23 декабрь куни янги смартфонларини тақдим қилиши хабар қилинмоқда.

Олдинроқ, Huawei ўзининг ўрта тоифа nova 8 серия смартфонларини декабрь ойида тақдим қилишни режалаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Мана, компания бу гаплар рост эканини тасдиқлаб, янги смартфонларни 23 декабрда намойиш қилишини маълум қилди.

Weibo ижтимоий тармоғида қолдирилган реклама постидан кўриш мумкинки, nova 8 серияси моделлари овалсимон орқа камерага эга бўлади.

Техник жиҳатдан олиб қараганда, Huawei nova 8 серияси аллақачон тақдим қилиниб бўлинган, сабаби компания илгарироқ икки хил nova 8 SE смартфонини тақдим қилган. 23 декабрь куни эса nova 8 ва nova 8 Pro моделлари тақдим қилиниши кутилмоқда. Инсайдерлардан бирининг гапига кўра, тақдимотда Enjoy 20 SE модели ҳам намойиш қилинади.

Қизиғи шундаки, тақдим қилинажак учала модель ҳам Kirin чипида ишлаши айтилмоқда. Ваҳоланки, АҚШ қўйган тақиқ сабаб Huawei Kirin чипларини ишлаб чиқаришни тўхтатган эди.

Овалсимон камера модули ичига бешта камера жойланади. Huawei nova 8 серияси моделлари камдан-кам ҳолларда Хитойдан ташқарида сотувга чиқади, бироқ улардаги техник хусусиятлар кейинги бошқа моделларга ҳам жорий қилинади.

ЎҚИНГ: Huawei битта смартфонни неча сонияда йиғишини биласизми?

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.