Huawei 90 ваттлик тезкор қувватлаш тизими устида ишламоқда

Huawei 90 ваттлик тезкор қувватлаш тизими устида ишламоқда

Инсайдер @DigitalChatStation'нинг хабар беришича, Huawei 90 ваттда ишловчи симли тезкор қувватлаш тизими устида ишламоқда.

ЎҚИНГ: 120 ватт нима бўпти – нақ 200 ваттлик тезкор зарядланувчи смартфон чиқяпти!

Мате 40 серияси билан тақдим қилинган SuperCharge технологиясининг жорий талқини максимал 66 ваттда қувват беради. Мазкур тизим яқинда чиққан nova 8i моделига ҳам жорий қилинган. Қурилманинг 4,300 мАс аккумулятори 38 дақиқада тўлиқ қувват олади (0–60% заряд учун 17 дақиқа кифоя).

Хўш, Huawei P50 линейкаси ушбу технологияга эга бўладими? Бунга кафолат йўқ. Яқинда 3C агентлиги 66 ваттда қувватланувчи, Snapdragon 888 платформасида ишловчи, LTE алоқасинигина қўллаб-қувватловчи P50 моделини сертификатлаган эди. Балким, Kirin 9000 чипида ишловчи 5G версия P50 тезкорроқ қувват олар?
Шундай бўлиши мумкин. Миш-мишларга кўра, бу йил Mate 50 сериясининг янги талқини чиқмайди. Шу боисдан, P50 Huawei'нинг 2021 йилдаги ягона премиум смартфони бўлиши мумкин. P50 серияси 29 июлда тақдим қилиниши кутилмоқда, бироқ ушбу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Mate 40 линейкаси тақдимотида Huawei Истеъмол бизнеси Бош ижрочи директори Ричард Ю компания 120 ватт ва ҳатто 200 ваттлик қувватлаш технологиясини ҳам синовдан ўтказганини, бироқ аккумулятор сиғими борасидаги хавотирлар сабаб бу технологияларни амалга татбиқ қилмаганини айтган эди. Huawei, шунингдек, яқинда 135 ваттда қувват берувчи зарядчикни ҳам сертификатлаган эди. Демак, 90 ватт шунчаки ўртадаги тезлик бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Huawei экраности селфи камерали смартфонни патентлади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!