Huawei аллақачон битта смартфонида мутлақо янги – Fuchsia операцион тизимини синамоқда!

  •   DiMaX
  •  996
  •  24.11.2018 14:52

Huawei аллақачон битта смартфонида мутлақо янги – Fuchsia операцион тизимини синамоқда!

Google компанияси анчадан бери Fuchsia номли янги операцион тизим тайёрлаётгани маълум. У Android, Wear OS ҳамда Chrome OS тизимлари ўрнига келиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Google янги – универсал операцион тизимни тақдим этди

Ушбу тизимни Google аллақачон ўзининг Pixelbook ноутбукига ўрнатиб, ишлатиб кўрсатган ва интерфейсидан олинган фотосуратларни тақдим этган. Fuchsia операцион тизимини ўз ишлаб чиқувчисидан ташқари илк бор Huawei ўз смартфонида синаб кўрмоқда. Компания ходимидан олинган маълумотга кўра, хитойлик техногигант уни Honor Play моделига ўрнатиб тест қилаётир.

Хабарга кўра, айни дамда бу борадаги асосий вазифа Fuchsia операцион тизими фаолиятини Kirin 970 мобил платформаси билан мувофиқлаштиришга эришиш бўлиб турибди.

Яна бир нарсани таъкидлаш керак: Honor Play модели GPU Turbo технологиясини қўллаб-қувватловчи илк смартфонидир. Ўйинларда самарадорликни оширувчи ушбу технологияни Huawei компанияси кейинчалик янгиланиш асосида бошқа смартфонларига ҳам татбиқ этган.

ЎҚИНГ: Honor 10 Lite тақдим этилди: атиги 200 долларга GPU Turbo ва «сунъий онг»ли кўркам смартфон

Аммо айни дамгача на Google, на Huawei компанияси Fuchsia тизимининг бу смартфонларда қўлланиши ҳақида расман маълумот бермаган.

Агарда хитойлик техногигант Fuchsia операцион тизимини Kirin 970 процессори билан келиштира олса, кейин уни бошқа смартфонларига ҳам ўрнатиш имконини тақдим этиши мумкин. Бу чипсет асосидаги Huawei смартфонлари эса анчагина: Mate 10, Mate 10 Pro, Mate 10 Porsche Design, Huawei P20, Huawei P20 Pro, Huawei Mate RS Porsche Design, Honor V10 (Honor View 10), Honor 10, Huawei Nova 3, Honor Note 10 кабиларни эслаш кифоя.

Айтиш керакки, турли моделлардаги Huawei смартфонларини Terashop.uz интернет-дўконимиздан 890 000 сўмдан бошланган нархларда онлайн усулда харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Huawei смартфонлари нархлари (2018 йил 24 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!