Huawei аллақачон ўз операцион тизимини рўйхатдан ўтказди: у Hongmeng эмас, Ark OS экан!

  •   DiMaX
  •  1413
  •  28.05.2019 09:45

Huawei аллақачон ўз операцион тизимини рўйхатдан ўтказди: у Hongmeng эмас, Ark OS экан!

Google ва бошқа бир қатор йирик компаниялар хитойлик техногигант билан ҳамкорликни тўхтатишмоқда. Энди Huawei смартфонлари Android янгиланишларидан ва Google сервисларидан маҳрум бўлади, лекин у ўзининг Hongmeng операцион тизимини тайёрлаётгани ҳақида хабар берганмиз.

ЎҚИНГ: Брюс Ли расман хабар қилди: Huawei компанияси Android ўрнига Kirin OS’ни тайёрлаяпти!

Huawei компанияси ўз смартфонларида Android ўрнига қўлланадиган операцион тизим тайёрлаётганини расман тасдиқлади. Гарчи у июнда Hongmeng ОС тақдим этилиши ҳақидаги миш-мишларни рад этган бўлса-да, инсайдерлар бу борада бир-биридан қизиқ янги маълумотларни тарқатишмоқда.

Маълум бўлишича, хитойлик компания Европа Иттифоқида учта товар белгисини рўйхатдан ўтказиб улгурибди. Булар Huawei Ark OS, Huawei Ark, ҳамда Ark OS брендларидир.

Шунга қараганда, Huawei ўз мобил платформасини Hongmeng эмас, балки Ark OS деб номламоқчи. Ёки ушбу операцион тизим Хитойнинг ўзида Hongmeng деб, халқаро бозорга чиқариладиган вариантда эса Ark OS деб аталиши мумкин.

ЎҚИНГ: Android’сиз қолиши – ҳали ҳолва: Huawei ўзининг Kirin процессорларидан ҳам маҳрум бўлиши мумкин!

Huawei тайёрлаётган операцион тизим турли-туман қурилмаларга мўлжалланган бўлиши кутилмоқда. Улар қаторида мобил телефонлар, планшет ва компьютерлардан ташқари телевизор ва автомобиллар ҳам бор. Ушбу платформа Android тизимига мўлжалланган иловаларни ҳам қўллаб-қувватлайди. Хитойлик техногигант ўз операцион тизимини шу йилнинг кузида ёки келаси йил баҳорда тақдим этиши кутилмоқда.

Айтиш керакки, айрим Huawei смартфонларини 845 000 сўмдан бошланган нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш имкони бор. Бундан ташқари, шу ёки бошқа ишлаб чиқарувчининг смартфонини ишлатаётган бўлишингиздан қатъи назар, биз сизга омадингизни синаб кўришни таклиф қиламиз! Айни дамда 2 июнга қадар сизда Xiaomi компаниясининг ажойиб фитнес-браслети – Mi Band 3 ютиб олиш имконияти мавжуд.

Бунинг учун YouTube-каналимизга аъзо бўлиб, ушбу видео остига изоҳ ёзиб, «Ёқди» тугмачасига боссангиз кифоя. Ғолиб эса сайтимизнинг Facebook-саҳифаси орқали жонли эфирда аниқланади ва ушбу омадли инсонга совға ўзи яшаб турган вилоят марказигача бепул етказиб берилади! Бу ҳақдаги батафсил маълумотни мана бу ерда олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Huawei смартфонлари хотирадан айрилмоқда, лекин компания бунинг ҳам чорасини кўриб қўйган!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!