Huawei Ark компилятори анонси: компания дастурчиларни HongMeng ҳамжамиятига чорламоқда

  •   DiMaX
  •  453
  •  27.06.2019 14:23

Huawei Ark компилятори анонси: компания дастурчиларни HongMeng ҳамжамиятига чорламоқда

Шанхай шаҳрида бўлиб ўтган China Open Source 2019 саммитида хитойлик техногигант вакили инқилобий Huawei Ark компиляторини эълон қилди. Компаниянинг стратегиялар ва соҳа тараққиёти бўйича вице-президенти Сяо Ран (Xiao Ran) сўзларига кўра, ундан августда расман фойдаланиш мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Huawei’ни Android’дан маҳрум этса, Google ўзи нималарни йўқотади?

Содда қилиб айтганда, компилятор – компиляция қилувчи дастур ёки техник воситадир. Компиляция эса – турли дастурлаш тилларида ёзилган барча дастур модулларини мослаштирувчи дастурларни жамлаш иши, жараёнидир. Яъни, компиляторни дастурларни мувофиқлаштириш платформаси, дейиш мумкин.

Huawei Ark эълон қилиниши муносабати билан, компания ҳамкорларни ва дастур ишлаб чиқувчиларни Ark of Friends Circle ҳамжамиятига қўшилишга чақирди. Ark компиляторининг очиқ дастлабки коди – HongMeng операцион тизимини ишга тушириш олдидан муҳим қадам бўлади.

Компаниянинг даъво қилишича, Huawei Ark тизимнинг ишлаш равонлигини 24 фоизга, таъсирланиш тезлигини 44 фоизга оширади. Бунда Android учун ишлаб чиқилган чет иловалар компиляция қилинганидан сўнг 60 фоизга тезроқ ишлайдиган бўлади.

ЎҚИНГ: Android’дан 60 фоизга тезкор HongMeng тизимини Xiaomi, Oppo ва Vivo смартфонларида ҳам синаб кўришяпти!

Ark компиляторининг анонси Huawei P30 (сотиб олиш) смартфонининг Хитойдаги тақдимотига бағишланган конференцияда бўлиб ўтди. Унда компаниянинг таъкидлашича Huawei P30 сингари флагман моделларда Huawei Ark компилятори янада юксак натижалар намоён этади.

Мутахассисларнинг фикрича, Ark компиляторининг дастлабки кодининг очиқлиги Huawei’нинг янги экотизимига дастурчиларни жалб этиши мумкин. Huawei ўзининг HongMeng (хорижга чиқариладиган моделларда – Oak OS ёки Ark OS) операцион тизимини шу йил сентябрнинг охири ёки октябрнинг бошларида намойиш этиши кутилмоқда. Ҳозирча эса Android операцион тизимли аксарият Huawei смартфонларини 1 059 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Huawei бўш келмайди – бир неча ойдан сўнг у Samsung’ни тахтдан ағдармоқчи!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!