Huawei аёллар ақлли-соатларини CES 2016 да намойиш этади

Huawei аёллар ақлли-соатларини CES 2016 да намойиш этади

Хитойнинг Huawei компанияси CES 2016 электроника халқаро кўргазмасига аёллар учун мўлжалланган Huawei Watch ақлли-соатларини олиб боришни режалаштирмоқда, деб хабар беради 9to5Google нашри.

Huawei компанияси жорий йилнинг бошида ақлли-соатлар ичида ўзига хос дизайни билан ажралиб турувчи кўркам гаджетларни намойиш этган ва кузнинг охирида сотувга чиқарган эди. Ҳозир эса компания ана шу туркумдаги маҳсулотлар сонини кўпайтиришни ният қилган.

Янги гаджетлар функционал ва техник жиҳатдан аввалгиларидан кескин фарқ қилмайди. Бироқ янада кўркам корпус, аёлларга мос нафис тасмаларга эга бўлади, деб хабар беради ахборот манбалари.

Компания ҳозирда янги циферблатлар ва девайс устида иш олиб бормоқда. Ақлли-соатларнинг янги авлоди 2016 йилнинг иккинчи ярмида “мухлислар” қўлига етиб бориши мумкин. Ишлаб чиқарувчилар мобиль тармоқни қўллай оладиган версиясини ҳам тайёрламоқда. Аммо бу модель бозорга чиқариладими-йўқми, бу ҳақида компания маълум қилмаган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!