Huawei баёнот беради: унинг Kirin 980 чипи Apple A12 Bionic чипидан кучли

  •   Saroy
  •  692
  •  24.09.2018 17:54

Huawei баёнот беради: унинг Kirin 980 чипи  Apple A12 Bionic чипидан кучли

12 октябр куни Лондонда Huawei ўзининг янги флагмани Mate 20 Pro моделини намойиш қилишни режалаштирмоқда. Қурилма мутлақо янги Kirin 980 процессорида ишлайди. Huawei Kirin 980 ва Apple A12 Bionic ҳозирда 7 нанометрли архитектурага мос яратилган  дунёда ягона процессорлар ҳисобланади. Шу йилнинг охирига келиб Qualcomm ҳам ўзининг 7-нанометрли  Snapdragon 855  процессорини чиқаради.

Kirin 980 чипи 6,9 миллиард транзисторлар билан таъминланган бўлиб,  Kirin 970 га қараганда 75 фоизга кўпдир. Чипнинг графикли ядроси аввалгиларига қараганда 57 фоизга кучайган,  75 фоиз тез ва 178 фоиз кўп самарадорликка эга. Гарчи Apple чипида ҳам шунча транзисторлар бўлса-да, Huawei ўзининг ишланмаси анча кучли эканини таъкидлади. Бошқа томондан олиб қараганда, янги чипдаги Apple маҳсулотлари аллақачон сотувга чиққан.

ЎҚИНГ:Huawei Mate 20 Pro: «сувости режими» сири ошкор бўлди

Huawei’нинг таъкидлашича,  Kirin 980’да суний интеллект топшириғини ҳал етиш учун нейрон ишланмасининг икки блоки (NPU) бор ва фотони ва видеони яхшилаш учун иккиталик  ISP (тасвирни қайта ишлайдиган процессор) билан таъминланган. Чип  LTE тоифасини қўллаб қувватлайди. Бундан ташқари, у Wi-Fi Hi1103 модули билан жиҳозланган ва юклаш тезлиги бўйича дунёдаги энг зўри бўлиб чиқди.

ЎҚИНГ:Huawei яна Apple’ни калака қиляпти: iPhone харидорларига 60 долларлик повербанкларни текинга улашди!

 

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!