Huawei билан ҳамкорлик ҳақида «оғзидан гуллаб» қўйган мудофаа вазири ишидан ҳайдалди

  •   DiMaX
  •  766
  •  02.05.2019 14:32

Huawei билан ҳамкорлик ҳақида «оғзидан гуллаб» қўйган мудофаа вазири ишидан ҳайдалди

Буюк Британиянинг бош вазири Тереза Мэй мамлакатнинг мудофаа вазири Гэвин Уильямсонни истеъфога чиқарди. Бунга эса унинг Huawei билан ҳамкорлик ҳақидаги маълумотни ошкор этгани сабаб бўлди.

ЎҚИНГ: Huawei P30 Pro шахсий маълумотларингизни яширинча Хитойга узатар экан!

Гап шундаки, яқинда Англия Миллий хавфсизлик кенгаши Huawei компанияси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш борасида ёпиқ музокара ўтказган. Гэвин Уильямсон эса эҳтиётсизлик қилиб, буни журналистларга айтиб қўйган ва шу сабабли лавозимидан четлаштирилган. Унинг ўрнини эса ҳозирда халқаро тараққиёт вазири бўлиб турган Пенни Мордонт эгаллайди.

Миллий хавфсизлик кенгаши ёпиқ музокарада, жумладан, Буюк Британияда 5G тармоқларини барпо этиш бўйича Huawei билан ҳамкорлик қилиш масаласи ҳам муҳокама этилган эди.

Бу ҳақдаги маълумотлар апрелнинг охирида сизиб чиққан. Хабарларга кўра, мамлакатда 5G тармоқларини яратиш учун жиҳозларни Huawei етказиб беришини оммавий ахборот воситаларига Уильямсон «сотиб» қўйган. Бу эса жамоатчиликда катта резонансга сабаб бўлди, чунки Буюк Британиянинг хитойлик техногигант билан ҳамкорлигига АҚШ қарши чиққанди. Яқинда океан орти юртининг Марказий разведка бошқармаси (ЦРУ) ушбу компания Хитой ҳукумати ва махсус хизматлари томонидан молиялаштирилишини даъво қилиб чиққанди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда илк бор журналист ва блогерларга янги Huawei P30 туркуми смартфонлари камера имкониятлари намойиш этилди!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.